2:47

Ортиқча вазн

MP3

Ассалому алайкум. Бугунги суҳбатимиз нафақат аёлларга балки турмуш ўртоқларимиз учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. Атрофда турли хил аёллар бор. Уларнинг бири озишни ихтиёр қилса бошқаси «бироз семирсам» дейди. Аммо туғруқдан кейин ҳамда 34-36 ёшлардан кейин семириш аёл кишининг организмига ҳос ҳолат. Шунга қарамай, биз аёллар семириш билан курашишни ёқтирамиз. Ортиқча вазн бизни доим беҳаловат қилади. Шундай экан, ортиқча вазн билан курашишни астойдил истаган бўлсангиз, бизнинг суҳбатимизни диққат билан тингланг.

Аксарият одамлар десертсиз овқатланишмайди. Айниқса ишдан чарчоқни ёзиш мақсадида чой билан бир бўлак ширинлик ейишади.

Шуни унутмангки, шакар мия ишини кучайтиради, ундан тўлиқ воз кечиш ҳам яхши эмас. ширингликлар билан ўзингизни куннинг биринчи ярмида сийланг. Сотиб олинган ширинликлар таркибида шакар кўп бўлади. Шунинг учун уларни уй шароитида ўзингиз тайёрланг. Ана шунда унинг озуқавий қиймати ва калориясини ўзингиз белгилайсиз. Аччиқ шоколадни ёқтирганлар учун бир маслаҳат, уни истеъмол қилишнгиз мумкин, бироқ меъёрини билсангиз, сизга фойда келтиради. Овқатдан кейин десерт ейишни хуш кўрувчилар учун фойдали ва мазали десерт. Бунинг учун малинали мураббо солинган бир стакан қатиққа ёки творогга бир ошқошиқ асал қўшсангиз – энг мазали десертлардан бири бўлади.

Жуда ҳам ширинликка ўч бўлсангиз, дўконларда сотиладиган, конфетлар, шоколадлар ва турли хил пишириқлар ўрнига, ёнингизда доимо туршак, майиз ва қуритилган мева бўлакларидан солиб олинг. Бу сотиб олган ширинликларингиздан анчагина фойдалироқ. Худованд бизга ажойиб неъматларини берган. Уларнинг ичида ортиқча вазн билан курашувчиларга қўл келадигани бу – сабзавотлардир. Сабзавот ва мевалар организмингиз учун жуда ҳам зарур. Шу боис улар кундалик таомномангизда бўлиши шарт. Фақат эскирган ва сўлиган мева, сабзавотларни истеъмол қилманг. Диетологлар ананас ва С витамини бор мевалар тановул қилишни маслаҳат бершади. Уларнинг таркибида ёғ тўқималарининг эришини тезлаштирувчи бромелайн моддаси мавжуд.

Овқатингизни гарнирсиз истеъмол қилманг. Гарнирда албатта қайнатилган гуруч, гречиха, макарон ёки арпа ёрмаси бўлиши керак. Ундан ташқари турли зираворлар сизнинг овқатингизга мазали таъм беради. Шахсий парҳезингиз оддий бўлиши керак эмас. Овқатдаги озроқ туз, занжабил, кашнич, майоран, райҳон, қалампирмунчоқ – буларнинг ҳаммаси хуштаъмлик бахш этади ва тез ҳазм қилдиради ва ундан ташқари тўйиниш ҳиссини беради. Ҳар бир одам ўз организмига эътибор бериши ва ўзини яхши ҳис қилиши учун қандай маҳсулотлар керагу, қандайлари зарур эмаслигини англаб етиши лозим. Тўғри овқатлансангиз, иммунитетингиз кўтарилиб, организмингиз ҳам бақувват бўлади. Сиз эса ҳар қандай ишни бажариш учун ўзингизда куч топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top