3:18

Худони ўлчаш ноўриндир

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Худонинг буюклиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, агар Худо чексиз деб айтиладиган бўлса, у ҳолда бу нарса Уни ўлчашнинг имкони йўқ эканлигини билдиради. Ўлчаш бу шундай усулки, бунда Худо яратган мавжудотлар бир-бирлари билан ҳисоблашадилар. Бу усул чегаралашни ҳамда номукаммалликни ифода қилади ва у Худога нисбатан

қўлланиши мумкин эмас. Оғирлик моддий жисмларнинг ерга тортишиш кучини ифода қилади; масофа фазода жисмлар ўртасидаги оралиқни ифодалайди; узунлик фазодаги давомийлик ифодасидир; шунингдек, суюқликка, қувватга, товушга, нурга, миқдорга нисбатан олинадиган бизга маълум бўлган бошқа ўлчовлар ҳам мавжуд. Биз шунингдек, абстракт катталикларни ҳам ўлчашга ҳаракат қиламиз ва буюк ёки кичик имон ҳақида, юксак ёки паст ақл-идрок даражаси тўғрисида, катта ёки кўримсиз қобилият ҳақида гапирамиз.

Буларнинг ҳаммаси Худога нисбатан қўлланилмаслиги ва қўлланилиши мумкин эмаслиги наҳотки тушунарли бўлмаса? Бу билан биз Худони Ўзини эмас, балки Унинг қўллари яратган нарсаларни қабул қиламиз. У буларнинг ҳаммасидан юксак,

буларнинг ҳаммасидан четда ва буларнинг ҳаммасидан ташқаридадир. Бизнинг ўлчов ҳақидаги тасаввурларимиз тоғлар ва одамларни, атомлар ва юлдузларни, оғирлик кучи, қувват, рақамларни, тезликни ўз ичига олиши мумкин, бироқ Худони

эмас. Биз маълум бир ўлчам ҳақида ёки маълум бир оғирлик ҳақида ва бу билан бир вақтнинг ўзида Худо ҳақида гапира олмаймиз, чунки бу нарса ўлчанадиган катталикларни назарда тутади, Худода эса ўлчаш мумкин бўлган нарсанинг ўзи йўқ.

Худо бўлган ҳамма нарса — бу Унинг Ўзидир ва Унда ҳеч нарса униб-ўсиши ёки ривожланиши мумкин эмас, шунингдек, Унга ҳеч нарсани қўшиб қўйиш мумкин эмас. Худода «кичикроқ» ёки «каттароқ», «катта» ёки «кичик» деган тушунчалар йўқ. Худо — бу Ўз-ўзидаги Худодир ва Уни ўй-фикр ёрдамида ҳам, сўзлар ёрдамида ҳам ифодалаб бўлмайди.

У — Худодир. Эҳтиромга сазовор Илоҳий Борлиқ тубида бизга номаълум бўлган ҳамда карублар учун раҳмдиллик ва марҳамат аҳамиятга эга бўлмагани каби биз учун ҳам аҳамиятсиз бўлган кўплаб сифатлар бўлиши мумкин. Бу илоҳий

мавжудотлар балки Худонинг бу каби атрибутлари ҳақида билишар, бироқ уларни ўзларида ҳис қила олмайдилар, чунки бу мавжудотлар гуноҳ қилишмаган ва шунинг учун ҳам Худонинг раҳм-шафқати ва марҳаматига муҳтож эмаслар. Худо Борлиғининг худди шунга ўхшаш бошқа аспектлари ҳам бўлиши мумкин, мен бунга ишонаман. Бу аспектларни Худо Ўзи катта тўлов тўлаб эришган ва Муқаддас Руҳ билан уларни поклаган Ўз фарзандлари учун намоён қилмаган. Худо табиатининг бу яширин сарҳадлари Худога нисбатан олинганда фақатгина Унинг Ўзига тегишлидир. Улар ҳеч ким ўрганиб чиқмаган, бироқ мавжудлиги бизга маълум бўлган Ойнинг иккинчи томонига ўхшаб кетади.

Ой Ерда яшовчи одамлар учун бевосита аҳамиятга эга эмас. Бизга очиб берилмаган нарсани очишга ҳаракат қилишнинг биз учун кераги йўқ. Худонинг Худо эканлигини тушуниб етишнинг ўзи биз учун кифоядир. Азизлар, Худо чиндан ҳам чексиз Зотдир. Унинг Севгисини ўлчашнинг иложиси йўқ. Барча фикр мулохазалрингизни dilkash@najot.com манзилига йўлланг. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top