3:47

Тузоқлар 2

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун сизлар билан ўтган сафар муҳокама қилган мавзу, “Тузоқлар” мавзусига якун ясашимиз керак. Акс ҳолда Худонинг бизнинг вазиятимизда кўрсатаётган қарорларини ва иродасини билолмай қоламиз. Аммо сиз улардан нима сўрашингизни аниқ билишингиз керак. Ўтган сафар бу йўлда бизни чалғитадиган энг катта тузоқлар ҳақида айтган эдик. Булар танавий истаклар, дўстларнинг нотўғри маслаҳатлари ва охиргиси шошқалоқлик. Иккинчи тузоқнинг яна бир кўриниши шундай бўлиши мумкин. Кўпгина дўстлар шундай ўйлашади. Сиз улардан бир нарса сўрайсиз, улар сизнинг дўстингиз ва сизга ёқимлироқ нарса айтишни исташади. Улар, “Агар мен сени ўрнингда бўлсам, мана бундай қилган бўлардим”, дейишди. Улар сизга ёқишни исташади, чунки ўзлари ҳам сиз уни қабул қилишини истайдида. Агар ҳаммаси тўғри бўлиб чиқса, сиз “Фалончи менга маслаҳат берган эди, қаранг нима бўлди”, дейсиз.

Narrator 2 Бу билан сиз уларнинг узоқ йиллик қадрдон дўстига айланасиз. Аммо бу уларга тўсиқ ҳам бўлиб қолади. Чунки биласизми, дўстлар доимо, “Сен ундай қилишинг керак, бундай қилишинг керак”, дейишади. Агар кимдир сизга шундай деса, яхшиси улардан ўзингизни тортинг. Сиз маслаҳатгўйингиз кимлигига қарашингиз керак. Улар қандай ҳаёт кечиришади? Улардан, “Қийин дамларда қандай қарор қиласан? Худо сендан нимани истаётганини қандай билиб оласан?” деб сўранг. Агар улар, “Мен баъзида шунчаки кўп ибодат қиламан, агар Худодан ҳеч нарса эшитмасам, “Худо мени баракалагин”, дейман”, дейишса қопқонга тушиб қолиш эҳтимолингиз юқори. Чунки улар Худодан жавоб эшимаса, шунчаки ўзлари истаган нарсани давом эттиришни тўғри деб билишади. Учинчи тузоқ бу сабрсизлик. Кўпчилигимиз, жумладан ўзим ҳам Худодан ибодат қилган заҳотимиз жавоб эшитишни истаймиз.

Narrator 1 Худди биз Худодан кўра яхшироқ қиладигандай ёки Унга босим ўтказгандай, “Худованд агар бу вазиятга жавоб бермасанг Мен бундай қиламан”, деймиз. Бундай вазиятда биз фақат Унинг иродасидан четга чиқиб кетамиз ва ҳаётимизда Худо тайёрлаб қўйган энг яхши нарсани олишдек ажойиб имтиёздан маҳрум бўламиз. Менимча, Худода ҳали камолга етмаганимизга бир мисол бу Худодан олдин югуриб кетишимиздир. Чунки сабр-тоқат камолга етганликни кўрсатади. Сабр тоқат, “Кейинги кўрсатмаларгача кут”, деганидир. Сабр-тоқат сизда қарор қилишда шошмасликка ва ҳаётингизда Худонинг аниқ бошқарувисиз ҳаракат қилмасликка жасорат бор дегани. Сабр-тоқат Исо Масиҳ издошининг муҳим сифати. Ўзингиздан, мен сабрсиз одамманми, деб сўранг. Худони кутиш керак. Бу баъзида, айниқса имконият ўтиб кетаяпти, деб ўйлаганингизда кутишдек жасорат кераклигини эслатади.

Narrator 2 Кўп одамлар турмуш қуришда, “У менинг орзуимдаги инсон”, деб турмуш қуришади. “Раҳмат Исо Масиҳ. Мен унинг қўлимдан чиқиб кетишини истамайман, чунки ҳозир ёнимдалигида ушлаб қолишим керак”, дейишади. Имконингиз борлигида бу одамга эга бўлиш бу Муқаддас Каломда ёзилган нарса эмас. Аммо биласизми, агар бу Худодан бўлса, вақтидан олдин ҳато қилмаслик учун узоқ ўйлашингиз кераклигини билдиришни истайди. Бу фақат бир марта қилинадиган қарор. Албатта бу ҳақида ўйласам, атрофимда жуда кўп тузоқлар бўлади. Улардан бири — биз кўпинча ёқтирмайдиган нарса – Худодан шубҳаланиш. Биз, “Худованд мен Сендан сўраган эдим-ку!”, деймиз. Ҳатто Худога ибодат қилаётганимизда ҳам ичимизда ўйлаймиз. “Мен бунга нолойиқлигимни биламан. Худойим, мен бунга нолойиқман”. Шубҳа кўпинча ўз-ўзига тўғри баҳо бера олмасликдан келиб чиқади. Худо менга гапирмайди. Йўқ, У гапиради. У ваъда берган аммо буни амалга оширишнинг баъзи талаблари бор. Шундай талаблардан бири бу тоза қалб.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top