3:42

Бутпарастлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Қадимда жуда кўп қабилалар ва халқлар Худони билгани ҳолда Унга сажда қилмаган. Ёки бўлмаса, уларнинг кўзлари ўтмаслашган, ақллари хиралашган одамлар бўлганлар. Бундайлар инсон қўллари билан ясалган қўғирчоқларга ишонган ёки Худо яратган табиатга ва ундаги нарсаларга сажда қилганлар. Бундай одамлар ҳақида Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Улар мангу, улуғвор Худога эмас, балки ўткинчи инсон, қуш, чорва, судралувчи жониворлар суратидаги бутларга сажда қилдилар.” Бугун ҳам турли нарсаларга сиғинадиган жуда кўп жамиятлар бор. Улар тошдан, тилладан ясалган бутларга, ҳайвонларга, судралиб юрувчиларга, лочинларга ва яна бошқа кўп нарсаларга сиғинадилар. Сиз юзлаб худоларга сиғиниш мумкинлиги ҳақидаги фактни ўзингизга сингдира оласизми? Унинг худоси, бунинг худоси, яна алланималарнидир худолари. …

Narrator 2 Худонинг айтишича, яратилган нарсалар ва одамларнинг виждонлари яратувчи ҳақида етарлича маълумот беради. Улар ибодатларини эшитмайдиган ва уларга ҳеч нарса қилолмайдиган бутларга сажда қилишади. Улар сажда қилаверишади, қилаверишади аммо ҳеч нарса содир бўлмайди. Худо эса, “Эй Инсон, Осмонга қара. Осмон Худо улуғворлигини эълон қилмоқда, осмон Мен ҳақимдаги ҳақиқатини куйламоқда” дейди. Худо инсон виждонини шундай яратганки, одамзод баъзи нарсаларни тўғри бошқаларини эса нотўғри деб билади ва сажда қилиш мумкин бўлган биргина Худо борлигини айтади. Қудратли Худованд эса уларни бир ёки бошқа йўл билан бўлса ҳам ёруғликка олиб чиқишни Ўз зиммасига олган. Худо уларга йўл кўрсатишига қарамай, Муқаддас Каломда ёзилганига кўра, улар мангу, улуғвор Худога эмас, балки ўткинчи инсон, қуш, чорва, судралувчи жониворлар суратидаги бутларга сажда қиладилар.

Narrator 1 Бунинг оқибати қандай бўлишини биласизми? Одамлар ақл ва фаросатлари учун маънан жавобгар бўлсалар ва болалардек аҳлоқан маъсулиятли бўлсаларгина ўлганларида жаннатга борадилар. Чунки Масиҳнинг хочдаги ўлими буни аллақачон ҳал қилган. Улар қайси ёшда аҳлоқан маъсулиятли бўлсалар шу пайтдан бошлаб улар ҳаётларида қилган гуноҳлари учун маъсулиятни ўз бўйниларига олади ва бунинг оқибатида азоб чекади. Атрофимизда, “Эшитишни истамайман. Менга бу ҳақида гапирманг” дейдиганлар жуда кўп. Ёки бўлмасам, никоҳдаги эр ёки хотиннинг бири Масиҳий, бошқаси эса, “Мен сенинг Инжилинг ҳақида эшитишни истамайман. Жамоатингдагилар бу уйга қадам босмасин. Ҳеч ким бизникига келмасин, телефон ҳам қилмасин. Ҳаётимда буларнинг ҳеч бири бўлишини истамайман”, дейди.

Narrator 2 Агар сиз ҳақиқатга тўсқинлик қилсангиз, уни рад этсангиз, Худони ҳаётингиздан ташқарига чиқариб ташласангиз, бунинг оқибатлари қандай бўлишини биласизми? Сиз Худони шарафламайсиз, Ундан миннаддор бўлмайсиз ҳамда бунинг оқибатида бошқа бир нарсага сажда қиласиз. Нимага дейсизми? Сиз ўз ўзингизга ёки бошқа исталган нарсага сажда қиласиз. Шундай бўлса, Худони ҳаётларидан ташқарига чиқариб ташлаганларга Худонинг жавоби шундай. “Шунинг учун Худо уларни ўз юракларидаги чиркин эҳтирослари оғушида қолдирди. Шу сабабдан улар бир– бирларининг баданлари билан беҳаё ишлар қиладилар. Улар Худонинг ҳақиқатини ёлғон билан алмаштириб, Яратувчига эмас, балки яратилганга сажда қилиб, хизмат қиладилар.” Бундай ҳолатда Худо сизнинг бошингизга соладиган энг ёмон нарса нима бўлади, биласизми? Сизни ўша чиркинликларга топшириш. Умид қиламизки, сиз ўз вақтида Яратувчини тан оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top