3:25

Хотира пасайишининг сабаблари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Инсон онги ва хотираси Худо томонидан инсониятга берилган ажойиб ҳадя ҳисобланади. Агар шу онг бўлмаганида, инсоният мукаммал ва ўзига ҳос бир мавжудот бўлмаган бўларди. Шу иккиси дунёдаги бўлаётган кашфиётлар ва ривожланишларнинг асосий сабабчилари ҳисобланадилар. Афсуски, инсон улғайиб, қариликка томон қадам ташлагани сари, унда хотира пасайиши оддий ҳолга айланади. Савол туғилади: Хотира пасайишининг олдини олиш ёки уни мустаҳкамлашнинг усуллари борми? Албатта бор. Бугун сизлар билан айнан шу ҳақида суҳбатлашмоқчимиз. Хотира сусайиши – икки жинс вакиллари орасида кенг тарқалиб бораётган, ёшлар ва ҳатто болалар орасида ҳам тез-тез учраётган касалликлардан бири. Инсон хотираси чекланмаган ҳажмдаги маълумотларни сақлаб қолиш имкониятига эга.

Narrator 2 Мутахассисларнинг фикрига кўра, хотирани мустаҳкамлаш усулларидан қанчалик кўп фойдалансак, керакли ахборотни эслаб қолиш ҳам шунчалик осон кечади. Аввало, қандай омиллар хотира пасайишига сабаб бўлади? Аёлларда ҳайз кўришнинг бутунлай тўхташи даври. Гипертония. Қон босими юқори бўлган инсонда хотира пасайиши ва руҳан оғирлашиш эҳтимоли кўпроқ учрайди; Диабет. Миямизнинг англаш, тушуниш, ўрганиш функциясини пасайтиришда мазкур касаллик етакчилик қилади. Б12 витамини етишмаслиги. Кунлик овқат таркибида етарлича Б12 витамини бўлмаса, хотира зўриқишларни тез қабул қилади; Керакли, фойдали моддалар етишмаслиги ҳам мия қўшимча функциясининг сусайишига олиб келади; Хотирани мустаҳкамлаш усуллари: Эсда сақлаб қолишни хоҳлаган нарсамизни ифодали ўқиш ва уни ҳеч бўлмаганда бир марта қайтариш лозим.

Narrator 1 Масалан, телефон рақами, эълон ёки янгиликларни овоз чиқариб, баландроқ ўқиш уларни эслаб қолишни осонлаштиради; Маълумотларни гуруҳларга ажратиш ёки уларни таниш бирор нарса билан боғлаб, эслаб қолиш мумкин; Узун матнни тезроқ ёд олишда ўқилаётган маълумотнинг кўринишини мияда яратиш, уларни тасаввур қила олиш орқали инсон маълумотни яна-да осонроқ эсда сақлаб қола олади; Ўқиётган нарсага бирор кулгили ёки бемаъни нарсани боғлаш – бу хотирани ҳиссиётларга боғлашга кўмак беради. Ҳар ҳафта бир чақирим пиёда юриш хотиранинг кучайишини 13 фоизга яхшилайди; Мия – тананинг бир бўлаги. Шу боис, танамиз учун бажараётган жисмоний машқлар мия фаолияти ривожланишига ҳам яхши ёрдам беради; Мияни янги ғайрат, фаоллик билан ҳаракатга унданг. Янгиликларга интилинг. Тадқиқот олиб бориш, саёҳат қилиш, турар жойни ўзгартириб туриш фойдали бўлиб, инсонни муҳитга кўпроқ эътибор беришга ундайди;

Narrator 2Янги тил ўрганиш. Олиб борилган изланишларга кўра,, ўз тилини ҳам яхши билмайдиганлар ёки хорижий тилларни билмайдиган инсонлар хотира сусайиши касалига нисбатан кўпроқ дучор бўлишар экан; Асабийлашиш ва хавотирланиш нафақат нерв хўжайраларини нобуд қилади, балки янгиларининг яралишига тўсқинлик қилади. Миядаги нерв хўжайраларининг қанчалик узоқ яшаши улардан қандай фойдаланишимизга боғлиқ. Кайфиятингизни доимо яхши қилишга ва жилмайиб юришга одатланинг. Ҳаётда забт этишингиз мумкин бўлган чўққиларни тасаввур қилинг, илҳомлантирувчи, ҳиссиётларни уйғотувчи сўзлар, нутқларни тингланг, ўқинг, изланишда давом этинг. Бунда ёшнинг аҳамияти йўқ. Кексайганда ҳам ёшлардан қолишмайдиган даражада зукко ва ақлан тийрак бўлиш учун ҳозирдан ҳаракат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top