3:28

Иброҳим пайғамбарнинг ватани

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Иброҳим пайғамбарнинг ҳаёти ҳар бир имонлини ҳайратга солади. Бундай кучли имонга эга бўлган пайғамбарни дунё ҳали кўрмаган эди. Айнан шунинг учун ҳам Муқаддас Каломда Иброҳим пайғамбар ҳақида шундай ёзилган, “Имони туфайли Иброҳим Худога итоат қилди. Худо унга: “Мен сенга мулк қилиб берадиган ерга бор”, деб буюрганда, Иброҳим қаерга кетаётганини билмасдан йўлга тушди. Имон билан у Худо ваъда қилган ерда ўрнашди, мусофир бўлиб, чодирларда яшади. Унинг ўғиллари Исҳоқ ва Ёқуб ҳам у каби кун кечиришди, чунки Худо уларга худди шундай ваъда берганди.” Бронза даврида мавжуд бўлиб, сўнг тарих қумлари остида йўқолган ва Иброҳим пайғамбар яшаган деб тахмин қилинган шаҳар Туркиянинг жанубидаги Килис деб номланган шаҳар яқинидан топилди.

Narrator 2 Бу ҳақида археолог Атил Энгин газеталардан бирига ёзган мақоласида айтиб ўтади. Темир давридан қолган папирусдаги маълумотларга кўра, бу ерда айнан Иброҳим пайғамбар яшаган бўлиши мумкин, деб тахмин қилинмоқда. Бу қадимги шаҳардан топилган эрамиздан аввалги 3000 йил олдин ясалган 134 кумуш танга, ёзувли тахтачалар ва муҳрлар Хеттий шохларига тегишли бўлгани аниқланди. Олимлар бу шаҳар айнан Имроҳим пайғамбар яшаган Ур шаҳри бўлиши мумкин, деб тахмин қилганлар. Археолог олимлар бу шаҳардан топилган топилмалардан бу жой катта савдо маркази ёки пойтахт шаҳар бўлган деган тўхтамга келишди. Муқаддас Китобда Иброҳим пайғамбарнинг оиласи билан бу шаҳарни тарк этгани ёзилган. Олимлар эса бу воқеани бошқа бир воқеа билан, яъни ғарбий-семитлар қабиласи Яхудияга, яъни Каломда ёзилган Канонга қилган миграцияси билан боғлайдилар.

Narrator 1 Тарихда ёзилганларига кўра бу қабилалар яхудияга кўчиб боришган. Каломда шундай ёзилган, “Тераҳ ўғли Ибромни, Хароннинг ўғли — набираси Лутни, Ибромнинг хотини — келини Сорайни эргаштириб, Халдейдаги Ур шаҳридан чиқиб, Канъон юртига қараб йўл олди. Улар Хорон шаҳрига iкелишгач, ўша ерда ўрнашдилар. Тераҳ 205 ёшида Хоронда оламдан ўтди.” Маълумотларга кўра Хорон шаҳри — Ур шаҳридан қарийб 890 километрча шимоли–ғарбда жойлашган. Аммо Иброхим пайғамбарнинг отаси Терах ҳозирги Яхудиягача бормаган. “Шундан кейин Эгамиз Ибромга деди: “Ўз юртингдан, қариндош–уруғларинг олдидан — отанг хонадонидан чиқиб кет. Мен сенга бир юртни кўрсатаман, ўша ерга борасан. Буюк халқнинг отаси қиламан сени, Барака бераман сенга, Улуғ қиламан сенинг номингни, Барака манбаи бўлурсан сен. Мен барака берурман сени дуо қилганларга, Сени лаънатлаганларни Мен лаънатлайман. Сен орқали барака топарлар Ер юзидаги жамики халқлар.”

Narrator 2 Яна бошқа маълумотларга кўра, Халдей ҳозирги Форс қўлтиғининг шимолида жойлашган ерлар эди. Ур шаҳри Месопотамиядан Ўрта ер денгизига борадиган асосий савдо йўллари устида жойлашган эди. Эҳтимол шу сабабли Иброҳим пайғамбар ўз замонасининг энг бой одамларидан бўлгандир. “Эгамиз амр қилгандай, Ибром кетди. Лут ҳам Ибром билан бирга кетди. Ибром Хорондан чиқиб кетганда, етмиш беш ёшда эди.” Имон қаҳрамонларининг энг буюги бўлган Иброҳим пайғамбар қаерда яшаган бўлмасин, у имон билан Худо берадиган самодаги шаҳарни кутган. Имони туфайли у ва унинг авлодлари Канонга, Худо ваъда қилган ерга эгалик қилган бўлса, вафотидан сўнг, Худо самода тайёрлаб қўйган абадий шаҳардан қўним топди. Унинг имони ворислари бўлганлар ҳам Худо билан бирга ўша самовий шаҳарда яшашни орзу қиладилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top