MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали бўлсада учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстлар, фақат жазога лойиқ гуноҳкорлар учун Худо Ўз Ўғлини ўлимга юбориб, бизга бўлган Ўзининг муҳаббатини исбот қилди, бизнинг ҳамма гуноҳларимиз учун тўлов тўлади ва шунингдек, гуноҳдан озод этиб, Ўзининг қондош ва ҳеч қачон, ва ҳеч нимада гуноҳ қилмаган фарзандлари сифатида қабул қилди.

Мана шу мурувватдир! Мурувват, Худо гуноҳни кечиришини билдирмайди. Худо Каломида айтилган, гуноҳнинг жазоси – ўлимдир-деб Римликларга мактубининг 6 боби 2 ва 3 оятларида ёзилган.

Шунинг учун, Худо Ўз солиҳлигидан ва гуноҳ учун бериладиган жазодан кечмайди. Аммо, Масиҳнинг Гўлготадаги ўлими Худонинг солиҳлигини тўлиғича қондирди ва қонун бузилгани учун жазо олинган эди. Мурувват гуноҳни инкор этмайди, уни йироқлаштиради.

Худонинг одамлар билан ўзаро муносабатларида биз мурувватнинг икки турини белгилашимиз мумкин: умумий мурувват ва қутқарилиш муруввати. Умумий мурувват ўша мурувватдирки, қайсини Худо барча инсонларга уларнинг гуноҳларига назар қилмай намоён этаётган.

У инсонга, ўзини ёмон қилиқлардан сақлашга ҳамда, эзгулик ёки ёвузликни танлов қилишга ёрдам беради. Унинг ёрдамида инсонларнинг кўп ҳаракатлари соддаликда содир бўлади, бундан ташқари, у ягона ижтимоий мўътадилликда яшашга имкон беради.

Бу ўша Худонинг муруввати қайсики, бутун дунёга мўл-кўл марҳамат юборадиган. Ёмғир, серҳосил даврлар, озуқа ва бошқа кўп ижтимоий ва моддий марҳаматлар шулар жумласидандир.

Бутун оламга бериладиган марҳаматлардан ташқари умумий мурувват Муқаддас Китобни, Муқаддас Руҳни ва Жамоани ҳозирлиги ва таъсирини таъминлайди. Ўз ўзидан умумий мурувват қутқарилиш учун етарли эмас, лекин у барча инсонларга Худонинг мурувватлилигини очиб беради.

У бизга ўзимизнинг ҳаётимизда содир бўлаётган Худонинг ҳамма ишларини англашимизга ёрдам беради. Келгуси ваҳийлар учун керакли ҳосилдор замин яратиб, у шунингдек, инсонларни қутқарилишга тайёрлайди ва гуноҳкорга гуноҳларини қолдириб Раббий ортидан боришга имкон беради.

Фақат, мурувват орқали қутқарилиш барча инсонлар учун имконли бўлиб қолади. Биз шундай хулосага келдикки, умумий мурувват инсонга Раббий ортидан боришга имкон беради. Лекин, шунингдек, одамларни Масиҳга келтирувчи қутқарилиш муруввати хам мавжуд.

Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top