3:00

Меҳрибон Худо 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали бўлсада учрашганимиздан бехад хурсандмиз. Худо Нуҳга тўфондан қутулиб қолиш йўлини айтар экан, яна шундай дейди, “Сен билан эса Мен аҳд қиламан. Сен кема ичига кирасан”.

Бу ерда аҳд сўзи биринчи марта қўлланилган. Бу сўз Муқаддас Китобда калит сўз ҳисобланиб, Худо ва Унинг халқи ўртасидаги муносабатни кўрсатиш учун ишлатилади. Оддий ҳаётда эса, аҳд сўзи икки киши ўртасидаги келишувни билдириш учун ишлатилади, бу аҳдлашув уларни бир-бирига боғлаб қўяди.

Худо аҳдининг маъносини тушуниш учун эса биз унинг қандай ишлашини ва қандай таъсирга эгалигини кўрганда билиб олишимиз мумкин.Аҳд сўзининг биринчи қўлланишига қарайдиган бўлсак, бунда Худо Нуҳ ва унинг оиласини ҳалокатдан қутқаришга қарор қилганини кўришимиз мумкин.

Албатта, бу қутқариш абадий ҳаётни англатмаса-да, у ўша йўналишга қаратилгандир. Янги Аҳдда айтилган абадий ҳаёт тушунчаси ҳали Эски Аҳддаги инсонларда бўлмаган.

Биз Муқаддас Китоб илоҳиётини кўриб чиқар эканмиз, Эски Аҳддаги мана шу ҳаётдаги тарихий воқеаларга боғлиқ бўлган нажот тушунчасидан қандай қилиб Янги Аҳддаги абадий ҳаёт тушунчасига айланиш жараёнини очиб беришга ҳаракат қиламиз.

Демак, биз биринчи аҳдни нажот аҳди, деб айта оламиз. Шунга қарамай, нажот тушунчасининг тўлиқроқ маъно-моҳияти бизга кейинроқ очиб берилади.Нуҳ ва унинг оиласи Худога бўйсуниш орқали Худо Каломига бўлган имонларини кўрсатишади.

Улар ўзларининг сузадиган “митти дунёларидаги” барча жонзодлар билан биргаликда Худога нисбатан махсус муносабатга эга эдилар. Улар янги дунёга қадам қўйганларидан сўнг, бутун инсон зоти, ҳатто Нуҳ ҳам ёвузликка мойил бўлишига қарамай, Худо бундан сўнг ҳеч қачон дунёни тўфон орқали вайрон қилмасликка ваъда беради.

Худо Нуҳни чақириб, худди Одам Атога айтганидек, ер юзини тўлдириб, уни тобе қилишни буюради. Шундай сўнг, иккинча марта аҳд сўзи қўлланилади. Худо бундан сўнг тўфон бўлмаслигини ваъда қилади.

Аҳд сўзи қўлланилган ҳар икки пайтда ҳам Худо биринчи бўлиб қадам ташлаб, Ўз яратганларининг фойдасига улар билан махсус алоқа ўрнатяпти. Ҳар иккала ҳолатда У бу аҳдни “Ўз аҳдимни” деб атайди. Уларда ўзгача тафсилотлар берилган бўлса-да, ҳар иккаласи ҳам бир аҳднинг бошқача изҳор этилиши, деб қабул қилишимиз керак. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top