3:25

Худо керакли кучни сизга бериб бўлган

MP3

“Бориб, барча ҳалқлардан шогирд орттиринглар”. Салом азизлар. Исо Масиҳ ўликдан тирилгандан сўнг, бизга берган бу Буюк Амр жамоат устуни ҳисобланади.

Исо шундай деганди: “Сизлар аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг солиҳлиги пайида бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга берилади” (Матто 6:33). Исо камдан–кам бизга бирон нарсага интилинглар, деб амр қилади. У бизга фақатгина Худонинг Шоҳлиги ва Унинг солиҳлигига интилишимизни амр қилган. Исо бизга пул топишга ҳаракат қилинглар, ёки ўзингизга хотин қидиринглар, ёҳуд бошқа турли хил нарсалар пайида бўлинглар, деб айтмаган. Аксинча, У бизга Худонинг Шоҳлиги ва Унинг солиҳлиги пайида бўлишимизни амр қилганди.

Агар биз шундай қилсак, ҳаётимиздаги муҳтожликларни қондиришни У Ўз зиммасига олади. Сиз қандай иш қилишингиздан қатъий назар, бу иш сизнинг мақсадингизга айланиши керак эмас. Ахир, қилган ишингиз қанчалик олийжаноб бўлмасин, у барибир вақтинчаликдир. Муқаддас Китоб бизга ҳаётимизни ўтгинчи нарсаларга эмас, абадиятга бағишлашимиз кераклигини ўргатади. Ишончли одам абадий мақсадни кўзлайди. Еремиё пайғамбар шундай деган эди: “Айтган ҳар бир сўзингга ташна эдим. Сўзларингдан шодланар эдим, сўзларинг дилимга қувонч бағишлар эди. Зеро мен Сенга тегишлиман, эй Парвардигори Олам — Эгамиз.” (Еремиё 15:6). Худонинг Каломига ташнамисиз? Овқатга эҳтиёжингиз бўлгандай, Каломга ҳам эҳтиёжингиз борми? Каломдаги ҳар бир амрни сўзсиз бажарасизми?

Ёки Каломдаги фақат ўзингиз хоҳлаган нарсаларгагина ишониб, сиз ўзингиз хоҳлаган амрларнигина бажарасизми? Бир марта Исо шогирдларига шундай деганди: “Бутпарастларга қаранглар, уларнинг ҳукмдорлари халқларига ўз ҳукмини ўтказадилар, катта амалдорлари элга зўравонлик қиладилар. Аммо сизларнинг орангизда бундай бўлмасин. Аксинча, орангизда ким катта бўлишни истаса, сизларга хизмат қилсин. Орангизда ким биринчи бўлишни истаса, сизларга қул бўлсин. Зеро Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи бошқаларга хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган.” (Матто 20:25–28). Муқаддас Китобдаги мени руҳлантирадиган оятлардан бири ҳаворий Павлус томонидан ёзилган: “Наҳот билмасангизлар, мусобақа майдонида ҳаммаси чопади-ю, аммо фақат бир киши мукофот олади.

Сизлар ҳам шундай чопингки, мукофот олинглар! Мусобақада жонбозлик қиладиган ҳар бир одам ўз нафсини тияди. Улар фоний бир тож олиш учун, биз эса боқий тож олиш учун жонбозлик қиламиз. Мен аниқ бир мақсадни кўзлаб чопяпман. Нишонни кўзлаб муштлашяпман, токи зарбам ҳавога урилгандай бўлмасин. Баданимни чиниқтириб, ўзимга бўйсундираман, токи бошқаларга насиҳат қилиб туриб, ўзим мукофотдан қуруқ қолмайин.” (1Коринфликларга 9:24–27). Ҳақиқат шундаки, Худо сизга керакли кучни бериб бўлган. Бу куч Муқаддас Руҳда мужассамдир. Сиздан фақат шу кучни татбиқ этиш талаб қилинади. Бу кучни татбиқ қилиш учун эса, сиз ўзингизни тартибга солишингиз керак бўлади. Ўзингиз тўғри йўлдан бора олмаганингиз учун, ҳеч қачон Худони айбламанг. Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top