Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Азизлар, бугун биз сизлар билан Худонинг донишмандлиги ҳақида сўз юритамиз. Ишонишни истамайдиган онгни ҳар қанақанги далилу исботлар билан ҳам ишонтира олмайсан, Худога бош эгиб, таъзим қиладиган ҳар қандай қалб учун ҳеч қанақанги далилларнинг кераги йўқ.
Худодан Ўз донишмандлиги ва куч-қудратини исбот қилувчи далилни сўраш бундай кишининг хаёлига ҳеч қачон келмайди. Ахир У — Худо эканлигининг ўзи етарли эмасми? Масиҳийлик эътиқоди Худо донишманддир, деб таълим берган пайтда бу эътиқод ўзи айтаётган ёки айтиши мумкин бўлган нарсага қараганда кўпроқ нарсани назарда тутади. У бу билан нисбатан заиф бўлган сўзга бу сўзни ўз оғирлиги билан
янчиб ташлашга тайёр бўлган мислсиз даражадаги тўла-тўкис маънони беришга ҳаракат қилади. «Донолигини эса ўлчаб бўлмайди» (Забур 146:5), — деб айтади Забур муаллифи. Бу ерда ҳам эътиқод қанақадир кичик нарсани эмас, балки айнан
ўлчаб бўлмайдиган нарсани ифода қилишга уринаяпти.
Ўлчовсиз сўзи мукаммал бўлган нарсани ифода қилгани учун ҳам, унга ҳеч қандай равишни қўшиб бўлмайди. Биз «янада мукаммалроқ» ёки «жуда мукаммал» деб айтмаймиз. Чексизлик қаршисида биз сукут сақлаган ҳолда турамиз. Албатта, иккиламчи, яратилган ақл-идроқ ҳам мавжуд, Худо уни Ўзи яратган мавжудотлар учун фақатгина уларнинг фойдаси учун яроқли бўладиган миқдорда ўлчаб берган; бироқ ҳар қандай яратилган мавжудотнинг ёки барча яратилган мавжудотларнинг биргаликда олинган донолиги ҳам Худонинг чексиз донишмандлиги олдида жуда камдир. Шунинг учун ҳам ҳаворий Худони «ягона доно» (1 Тим. 1:17), деб таърифлаган бир пайтда ҳақдир. Яъни Худо Ўз-Ўзидан донодир, одамлар
ва фаришталарнинг нур сочиб турувчи донишмандлиги эса бор-йўғи самонинг улуғвор тахтидан сизиб чиқувчи яратилмаган нурнинг аксидир.
Худо ҳақида чексиз доно борлиқ сифатида фикр-мулоҳаза юритиш — ҳар қандай ҳақиқатнинг илдизидир. Бу Худога бўлган имон-эътиқоднинг соғлом бўлиши учун зарур ҳисобланган имоннинг бошланғич пайтидир. Худо Ўзи яратган
мавжудотларга боғлиқсиз равишда бор экан, У ҳақдаги мушоҳадаларимизнинг Унга ҳеч қандай таъсири бўлмайди, албатта. Бироқ маънавий соғлом бўлишимиз учун биз Яратувчи ва Қодир Тангрини тўла-тўкис ҳолда мукаммал донишманд деб аташимиз зарурдир. Бу нарсани инкор қилиш — бизни ҳайвондан ажратиб турадиган нарсани унутиш демакдир. Муқаддас Ёзувларда Худонинг ва солиҳ кишиларнинг
донишмандлиги ҳамиша ўзининг кучли бир маънавий жилосига эгадир. У пок, севгучи ва меҳрибон донишмандлик сифатида қаралади. Шунчаки зеҳни ўткирлик ҳисобланадиган донолик кўпинча ёмон одамларда учрайди, бундай донишмандлик маккор ва сохтадир. Донишмандликнинг бу икки хил кўриниши ҳар доим бир-бирига нисбатан низода бўлади. Мукаммал бўлмаган ҳар қандай нарса охир-
оқибатда Мукаммал бўлганнинг оёқлари остига йиқилиши керак. У “доноларни” ўзларининг қувлиги билан тўрга илинтираман, ўзича ақлли бўлганларнинг фикр-хаёлини пучга чиқараман, деб огоҳлантирган эди. Азизлар, бордию дастур мавзуси бўйича бирон бир савол туғилган бўлса, уни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.