3:43

Каломнинг хуш ҳиди

MP3

Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.

“Агар ким хафа қилган бўлса ҳам, мени эмас, муболаға қилмасдан айтяпманки, деярли ҳаммангизни хафа қилган бўлади. Хафа қилган одамга кўпчилик томонидан берилган бундай жазо етар. Шунинг учун энди бу одам ҳаддан ортиқ хафа бўлмаслиги учун, уни кечириб тасалли беришингиз маъқулдир. Ҳа, унга бошқатдан муҳаббат қўйишингизни илтимос қиламан. Сизлар ҳар ишда итоатли бўлганингизни амалда билиш учун сизларга ёздим. Бирор кишини бирор нарса хусусида кечирсангизлар, мен ҳам кечираман. Мен кимни кечирган бўлсам, уни сизлар учун, Масиҳнинг ҳузурида туриб кечирдим. Зинҳор шайтоннинг панд беришига йўл қўймайлик, унинг фитналаридан хабарсиз эмасмиз-ку. Масиҳнинг Хушхабарини етказиш учун Троас шаҳрига келганимда, Раббим менга бир эшик очиб берган эди.

Шунга қарамай, руҳим тинч эмас эди, чунки биродарим Титусни у ерда топмаган эдим. Ниҳоят у ёқдагилар билан хайрлашиб, Македонияга жўнадим. Худога шукр! У бизни доимо Масиҳнинг тантанали юришида олиб бораётир ва биз орқали ҳар ерда Ўз ҳақидаги билимнинг хуш бўйларини тарқатаётир. Биз халос бўладиганларнинг ҳам, ҳалок бўладиганларнинг ҳам орасида Худо шаънига таралаётган Масиҳнинг хуш ҳидимиз. Бу – ҳалок бўладиганлар учун ҳалокатли ўлим ҳидидир, халос бўладиганлар учун эса яшатувчи ҳаёт ҳидидир. Бундай масъулиятга ким лойиқ? Мана биз кўпчилик қилаётгандай, Худонинг каломини бозорга солмаймиз. Аксинча, Худо томонидан юборилган ва Масиҳ хизматида бўлган кишилардек, Худонинг кўзи олдида соф кўнгилдан воизлик қилмоқдамиз” (2Кор 2).

Мана ўша ишонч. Сиз мағлубиятга, омадсизликка ёки кучсизликка эмас, аксинча дойим тантанали юришга олиб бориласиз. Бундай қобилиятни қаердан оласиз? Буларни олиш учун қандай олийгоҳни тугатишингиз керак бўлади? Қандай кимёвий восита орқали буларни ишлаб чиқариш мумкин? Журналлардаги рекламага дойим кўзим тушади. У ерда сизга дойим ҳаёт сири таклиф этилади. Агар ушбу дезодорантга эга бўлсанг барча муаммоларинг бартараф этилади. Ёки, оғиз ювиш воситасини ёки маълум тиш пастасини ишлатсанг бас, ўша заҳотиёқ таъсир этади. Ушбу рекламаларнинг барчаси қалбаки эканини ҳаммамиз биламиз. Уларга ҳеч етарлича аҳамият бермайди, лекин шунга қарамасдан уларнинг таъсирида одамлар реклама қилинган нарсаларни сотиб олишади. Лекин рўзномалардаги ва кўчадаги рекламанинг баъзиларига кўпроқ аҳамият берадиган бўлсангиз, улар ҳаётингиз учун айнан керакли нарсаларни таклиф этаятгани ҳақида ўйлай бошлайсиз.

Улар сизга адекватликни таклиф этади, чунки муаммолар ва ҳар-ҳил вазиятлардан инсон дойим катта усталик билан ўтишни истайди. Сизга нафақат кимёвий моддалар, баълки муаммоларнинг ечими учун ўқув курслари ҳам таклиф этилади. Бир жойда шундай ёзилган эди, ”Шахсиятингизнинг барча яширин кучларини биласизми? Аждодларнинг сирлари энди бизга ҳам маълум. Сиз улар ҳақида билмайсизми? Бу курсни ўқиш учун ўн доллар жўнатинг. Уни ўқиб чиқиб, барча яширин кучларга эга бўласиз”, дейилган эди. Худога шукр! У бизни доимо Масиҳнинг тантанали юришида олиб бораётир. Калом ҳақиқатларини юрагингиз варақларига ёзиб қўйишингизни Худодан сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top