MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродарлар. Муқаддас Каломда Исо Масиҳ туғилганидан кейин Шарқдан мунажжимлар Уни зиёрат қилгани келганлиги ҳақида ёзилган. Бу маълумот мен каби сизларни ҳам қизиқтириб қўйган бўлса керак. Каломда шундай деб ёзилган, “Орадан кўп ўтмай шарқдан Қуддусга мунажжимлар келишди. Улар: — Яҳудийларнинг янги туғилган шоҳи қаерда? — деб сўрадилар. — Биз Унинг юлдузи чиққанини кўрдик. Унга таъзим қилгани келдик”. Каломда бу уч мунажжимнинг исмлари келтирилмаган, аммо оғиздан-оғизга ўтиб келган ҳикояларда айтилишича, уларнинг исмлари Гаспар, Балташазар ва Мелхиор бўлган. Бу мунажжимлар доно сеҳргарлар ҳам бўлган дейишади. Аммо бу уч киши сеҳргар бўлмаган, улар олийжаноб, таълим олган, бой ва обрўли кишилар бўлишган. Улар Шарқнинг ўз замонасидаги файласуфи, эҳтимол шоҳларнинг маслаҳатчилари ва ўта билимдон кишилар бўлган.

Narrator 2 Исо Масиҳни кўргани келганига қараганда улар бутларга сиғинадиганлардан бўлмаган. Шунча йўл босиб келганига қараганда, бу уч мунажжимлар Иброний муқаддас ёзувларини ўрганган, айниқса Исо Масиҳнинг келиши ҳақидаги башоратларни жуда яхши билишган. Тавротнинг тўртинчи китоби Саҳрода 24 боб 17 оят мунажжимларнинг диққатини тортган бўлса керак. Унда шундай ёзилган, “ Уни кўряпман–у, лекин шу топда йўқ, Унга қараяпман–у, лекин у яқин эмас. Бир юлдуз чиқар Ёқуб наслидан, Салтанат ҳассаси* Исроил халқидан.” Улар Мика пайғамбарнинг Масиҳ ҳақида айтган башоратидан ҳам боҳабар бўлган. Мика пайғамбар шундай деб башорат қилган: “Аммо Эгамиз демоқда: “Эй Эфратдаги Байтлаҳм, Сен Яҳудонинг митти шаҳри бўлсанг ҳам, Исроилни Мен учун бошқарадиган зот сендан чиқади*.” Улар Дониёр пайғамбарнинг Исо Масиҳнинг туғилиши вақти ҳақидаги башоратини ҳам яхши тушунган.

Narrator 1 “Шуни билиб қўйгинки, Қуддусни тиклаш учун амр берилганидан то Худо мой суртиб танлаган йўлбошчи келгунига қадар, етти карра етти йил ўтади. Олтмиш икки карра етти йил ўтгач, Худо танлаган йўлбошчи ўлдирилади. У эришган ҳамма нарса барбод бўлади. Қўшин тортиб келган ажнабий бир ҳукмдор шаҳарга кучли селдай ёпирилиб, шаҳарни ҳамда Маъбадни вайрон қилади. Худонинг қарорига мувофиқ, урушу вайронагарчиликлар ўша даврнинг охиргача давом этади.” Исо Масиҳ туғилган кечада, сирли бир юлдуз кўкда ёрқин нур сочиб, ғарбий осмонда ҳам кўринган. Матто 2 бобда шундай ёзилган, “Исо шоҳ Ҳироднинг ҳукмронлиги даврида, Яҳудиядаги Байтлаҳм шаҳрида туғилган эди. Орадан кўп ўтмай шарқдан Қуддусга мунажжимлар келишди. Улар: — Яҳудийларнинг янги туғилган шоҳи қаерда? — деб сўрадилар. — Биз Унинг юлдузи чиққанини кўрдик.

Narrator 2 Унга таъзим қилгани келдик.” Бу ҳодисадан таъсирланган мунажжимлар яна бир марта эски ёзувларга қараганлар. Бу ёзувларнинг маъносини тушуниш ва Исо Масиҳни қидириш учун йўлга тушишди. Худди Иброҳим пайғамбардек, улар ҳам бошида қаерга боришни билмаганлар, аммо кўкдаги юлдузнинг жойлашган манзилига қараб юргишган. Муқаддас Каломда ёзилганларига кўра, бу уч мунажжим чақалоқ Масиҳга олтин, хушбўй тутатқилар ва мирра тортиқ қилишган. Биз халқ оғзидан ёзиб олинган ҳикояларга кўра, биз бу мунажжимларни учта бўлган деб биламиз, аммо Каломда уларнинг нечта бўлгани ҳақида ёзилмаган. Улар балки учта эмас кўпроқ бўлгандир. Аммо шуниси маълумки, Шарқдан мунажжимлар келган ва буни билиш биз учун муҳим. Акс ҳолда, Худованд бу воқеани Муқаддас Каломга киритмаган бўларди. Азизлар, бу мавзуни кейинги суҳбатларимизда давом эттирамиз. Ҳозирча эса соғ ва омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top