3:41

Имон ва иккиланиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Имонлининг ҳаёти осонми? Кимдир ҳа кимдир эса йўқ деб жавоб беради. Бунга қандай жавоб бериш сизнинг ихтиёрингизда, аммо имонли бўлиш, Худони билиш, шу билан мукаммал Худо фарзандига айланди дегани эмас. Худо албатта бизни Ўзига ўхшаш қилиб тарбиялайди, бироқ биласизки, бу жуда узоқ жараён. Шундай пайтлар бўладики, бирор бир иш қилганидан кейин, ҳаракатларимизни тахлил қилаётиб, Худога ишонмай ўзимиз ҳаракат қилиб қўйганимизни ва хатоларимизни англаймиз. Демак, биз ўзимиз ишонган ақлимиз ва кучимиз, Худо йўлида юришимиз учун яроқсиз экан. Ўзимиз ўзимизга панд бериб қўяр эканмиз. Шунинг учун ҳам сизга айтаман, бугунингизни Унинг қўлига ишониб топширишингиз мумкин. Абадий ҳаётингизни ҳам Унинг қўлига ишониб топширинг, чунки У сизга ҳеч қачон панд бермайди ва У Ўзини қандай Худо деб айтган бўлса, шундайлигича қолади.

Narrator 2 Чунки У ростгўй Худо. У табиатига кўра меҳрибон, қудратли ва ҳар бир ваъдасига садоқатли Худо. Имон билан яшаш эркинликда яшаш дегани. Имон билан яшаш озод ва эркин ҳаёт кечириш дегани. Имон билан яшаш қонундек бўлиб қолган талабларни олиб ташлаб ҳаёт кечириш дегани. “Мен уни қилишим керак, буни қилишим керак.” “Уни томоша қилишим, буни кўришим керак”, демайсиз. Агар Унга ишонсангиз ҳаётингизга катта нарсалар, катта муаммолар келиши мумкин. Бу нарсалардан ҳавотир олиб, безовта бўлишимиз керак эмас. Нега? Баъзан ҳаётингизда бўлаётган нарсаларни кўрмай қоласиз, кейин эса бирданига қандайдир бир нарсадан ҳавотир ва қўрқувни ҳис қиласиз. Бу қанча давом этади? Қанча узоқ давом этса ҳам, охирида “Худойим Сенга раҳмат. Сен ҳукмдорсан ва ҳамма нарса Сенинг назоратинг остида”, дейсиз. Худованд назорат қила олмайдиган ёки бошқара олмайдиган бирор нарса борми?

Narrator 1 Одамлар, “Худованд бутун коинотни, юлдузларни, қуёшни, ойни ва ўз орбитаси атрофидаги ҳамма нарсаларни, ерни ва ундаги ҳамма нарсани бошқаришига ва улар устидан мутлақ ҳукмрон эканига ишонаман”, дейдилар. Аммо ҳаётларидаги кичик нарсани Худовандга топширишга келганида ҳавотир олади, безовта бўлади ва иккиланади. Аммо масала бунда эмас. Масала, мени жуда севадиган самовий Отам ҳаётимда нима қилмоқчи, шунда. Кўряпсизми, агар сиз билан биз имон билан қадам ташлашни ўрганаётган бўлсак, аста секин диққатимизни бошқа нарсага қаратишни бошлаймиз. Биз биринчи марта имонга келганимизда бирор нималарни тўғри қилишга ва муносабатларни тўғри шакллантиришга ҳаракат қилганмиз. Кейин нима бўлди? Имонда кўпроқ юрганимиз сари ҳеч қачон иккиланмадик, кўзларимизни Раббийга тикиб, қоқилиш ҳақида ўйламай қўйдик. Ҳали, қоқиламиз ҳамми?

Narrator 2 Ҳа, қоқиламиз. Иккиланамизми? Ҳа. Кўряпсизми, кўп одамлар турли нарсаларга ишонадилар, аммо мутлақо Худога ишонишга келганда тўхтаб қоладилар. Шунинг учун ҳам атрофимизда психологлар ва маслаҳатчилар ҳузурига борадиган Масиҳийларимиз кўп. Улар тушкунликка тушиб қолиб, нима қилишни билмай қолганларида шундай қиладилар. Аммо бир нарса аниқки, Худога ишонсак шундай ҳолатга тушиб қолмаймиз. Бошқача қилиб айтганда, бизнинг Худойимиз Ўзини қандай деб тасвирлаган бўлса шундай Худо. Муқаддас Каломда Худо шундай тасвирланганми? Агар менинг Худойим ҳаёт берадиган Худо бўлса, Ўзининг ягона Ўғли Исо Масиҳни ўлимдан тирилтирган бўлса, Унга ишонишим мумкин. Мен қандайдир фалсафага ёки ўзини пайғамбар деб атайдиган одамга ишонмайман. Аммо мен Исо Масиҳни ўлимдан тирилтирган мана шу Худога ҳеч иккиланмай, тўлиқ ишонишим мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top