3:52

Худо билан юриш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худо билан бирга ҳаёт кечираётган экансиз, демак У билан бирга юришни ҳам ўрганишингиз керак. Бу ҳаёт озодлик, қаноат ва шодлик беради. Ҳаёт шундай нарсаларни берадими? Ахир ҳаёт қийичиликлар, машаққатлар, оғриқлар, азоб, танқид, қувғинларга ва яна бошқа нарсаларга тўла-ку! Шундай қийинчиликлар ва туманлардан қандай юрамиз? Чуқурларга тўла кўчадан қандай пастга тушамиз, унинг устига кўпинча икки ёнимизда бир неча минг фут чуқурликдаги жарлик бўлса? Бунинг устига шайтон билан унинг барча ёвуз кучлари бизни шу қоядан пастга улоқтириб ташлаш учун ҳар нарса қилишга тайёр бўлган бир пайтда қандай қилиб ҳаётнинг бу сўқмоғидан юрамиз? Булардан қандай ўтамиз? Ҳар ой уй учун олинган қарзни тўлаш, машина учун қарз тўлаш, фарзандларимизни коллежга юбориш, кўтарилишлар ва ишдан айрилишлар каби ҳаёт ташвишларини қандай енгиб ўтамиз?

Narrator 2 Буларнинг ҳаммасини хурсандчилик билан кутиб олишимиз керакми? Буларнинг нимасига хурсанд бўламан? Йўқ, ишингиздан айрилсангиз хурсанд бўлолмайсиз. Аммо ишончингиз комил бўлсинки, ҳаётингизни бошқараётган ҳукмрон Худовандингиз ҳаётингизнинг шу қисмида ишингиздан айрилишингизга йўл қўйди ёки яхши бир мақсад билан ишингизни олиб, ўрнига бошқа ундан ҳам яхши нарсани бермоқчи. Худовандда бир режа ўхшамаса бошқа Б ва С режалар деган нарса йўқ. Унда фақат битта режа бор. Унда фақат Х режаси бор. Бу ҳар доим энг яхши бўлган ва нима бўлмасин ҳар доим ишлайдиган Худонинг режасидир. Шундай қилиб, имон билан юришни қандай ўрганаман? Мана бундай: Мен Худога ибодатда бир нарсани сўрайман. Уни тўғри маънода синаб кўраман. Кейин эса Худованд менинг ибодатимга жавоб беради ва қийин пайтда мени қўллаб қувватлайди. Кейин нима бўлади? Менинг имоним пойдевори устига бир қават ғишт терилади. Менинг пойдеворим Исо Масиҳда аллақачон қуйилган.

Narrator 1 У жуда мустаҳкам пойдевор. Аммо мен шу пойдевор, абадий Худонинг Ўғли деб аталадиган пойдевор устига уй қуришим керак. Унинг устига қандай қураман? Унга ишонаман, Унинг қандай ишлашини ва қийин вазиятларда қандай ёрдамга келишига қарайман ва Унга миннатдорчилик билдраман. Кейин эса бу жараёнга амал қиламан.

Иккинчи қиладиган ишим бу – Унинг Каломига қараб у ерда Худованд ҳақида қандай ёзилганига қарашим керак. Агар сиз ишонаётган Худонинг кимлигини билмасангиз, Унга қандай ишонасиз? Шунинг учун юқорида айтганимиздек, хира, кўпикли ва моҳиятга эга бўлмаган ишонч ҳақиқий эмас. Буни ҳимоя қилиб бўлмайди. Аммо Худонинг Каломига қараб, унда нима ёзилганини кўрсак, Худо бизни севиши ҳақидаги ҳақиқатни айтади. Муқаддас Каломда Худованд менинг муҳтожликларимни таъминлайди, деб ёзилган. Яна Муқаддас Калом Худонинг муқаддаслигини ва ҳатоларимни кечиришини айтади.

Narrator 2 Мен Муқаддас Каломдан Худо ҳақида ўқиганимда у менга Худонинг табиатини очиб беради. Буни нимага ўхшатсам экан?! Бу ҳудди менинг бутун борлиғимга мени ҳаракатга келтирадиган мой қуйганга ўхшайди. Худо шундай. Агар Худо шундай бўлса, мен Унга ишонаман. Кўряпсизми, агар сиз жамоатга келиб, ўзингиз билан олиб келган Муқаддас Каломингизни биз билан бирга ўқисангиз, бирор нима ўрганасиз, аммо Худованд сизнинг Муқаддас Калом ичига киришингизни истайди. У ҳақиқатни шимиб олишингизни истайди. У сиздан сўзларга қараб туриб, Унинг Ўзи нима деганини эслашингизни истайди. Унинг ваъдаларига қарашингизни истайди. Кўряпсизми, Худонинг ваъдалари ва Унинг табиати, Унинг қандай ишлаши ҳақида кўпроқ нарса тушунсам, имоним ҳам шунча кучли бўлади. Шундай қилиб У билан юришни ўрганиб оламан.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top