3:51

Худони севаман

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугунги гувоҳлигимиз ўсмир қизнинг ҳаётида бўлган воқеадир. У энди Худонинг йўлидан юришни ўрганаяпти, аммо тўғри йўлдан кетаётганини унинг гувоҳлигини эшитиб билиб олишингиз мумкин. “Менинг исмим Ясмина. Оилада икки фарзандмиз, мен ва укам. Ота онам билан яшаймиз. Чизишни ва қўшиқ айтишни ёқтираман. Бир неча йил олдин мен жуда камгап, ичимдагини бошқаларга билдирмайдиган қизча эдим. Ҳозир 14 ёшдаман. Саккизинчи синфда ўқийман. Ўшанда жуда ёлғиз ҳис қилардим ўзимни. Кўпинча баҳоларимдан ҳавотирда эдим. Яхши ўқий олмаяпман, имтиҳонлардан йиқилсам нима бўлади, деб ҳавотирланардим. Агар шундай бўлса, ўзимга бирор нима қилaман ёки қочиб кетаман, деб ўйлардим. Бу ҳақида синфдош қизлардан бирига ҳеч кимга айтмаслик шарти билан айтган эдим. Бироқ у мен ҳақимда мактаб психологига айтиб қўйибди.

Narrator 2 Бундан кейин нима бўлишини билмасдим, аммо бошимга келадиган ташвишлардан ҳавотирим ва қўрқувим кучайгандан кучаярди. 1 Бутрус 1 боб 8-9 оятларда шундай ёзилган, “Сизлар Масиҳни кўрмаган бўлсангиз ҳам, Уни яхши кўрасизлар. Ҳозир ҳам Масиҳни кўрмай туриб, Унга ишоняпсизлар, қалбингиз сўз билан ифодалаб бўлмайдиган ажойиб бир қувончга тўла. Ахир, имонингиз туфайли жонларингиз нажот топади.” Масиҳ ҳаётимда бўлгани учун катта ўзгаришлар қилди. Охирги икки ой ичида Худованд менга Ўзини намоён қилаётганини ҳис қилдим. Мен Унинг Каломини ўқиганимда ёки муаммоларимни Унинг олдига олиб келганимда юрагимга тинчлик бераётганини ҳис қилдим. Қийин пайтларда ҳам ички ҳотиржамлик ва қувончни ҳис қилдим. Мен ўз ҳис туйғуларимни бошқаришни истар эдим, шундай қила олаётганимни ҳам сездим. Худонинг кечирими ҳаётимга қаттиқ таъсир қилди.

Narrator 1 Аввал қилган гуноҳларимни Худованд Исо Масиҳнинг қони орқали кечирди. Энди улардан уялишим ёки ҳижолат бўлишим шарт эмас. Чунки мен мукаммал бўлмасам ҳам Худованд мени севади ва энди ўлимдан кейинги тақдирим ҳақида ҳам ҳавотир олмайман. Бошқалар мен ҳақимда нима дейишларидан қатъий назар, Худонинг кўз ўнгида қабул қилинган ва севгига ноил эдим. Худо мени боримча севиб қабул қилган эди. Энди эса Худони уялтириб қўймаслигим учун қаттиқроқ ўқишга ҳаракат қилдим. Унинг менга бўлган севгиси чексиз эканини билсамда, аввалги қайсар характеримни йўқота олмадим. Бунинг ёмонлигини, Худога ёқмаслигини билсам-да, Худо мени боримча севади, деб уни йўқотишга астойдил ҳаракат қилмадим. Худога уни ўзгартиришга имконият бермадим. Матто 11 боб 28-30 оятларда шундай ёзилган, “Эй ҳолдан тойганлар, оғир юк остида қолганлар, ҳаммаларингиз Менинг олдимга келинглар! Мен сизларга ором бераман.

Narrator 2 Менинг бўйинтуруғимни тақиб олинглар, Мендан ўрганинглар. Чунки Мен юмшоқ кўнгил ва камтаринман. Шунда сизларнинг жонларингиз ором топади. Ахир, Менинг бўйинтуруғим қулай, юким енгилдир.” Мен қайсарлик характеримни йўқотишга қийналаётган бўлсам ҳам Худонинг олдига келмадим. Бунинг ўрнига интернетда ўйинлар ўйнадим ва Инстаграмда дўстларим билан суҳбатлашдим. Бироқ бу ишлар менга фақат вақтинча ҳузур берар эди. Шундан сўнг, бу характерим баттарлашса баттарлашдики, камайгани йўқ. Умидим ҳам йўқолиб бораётган эди. Шу пайтда мени Худога йўналтирган яқин дугонам ва онам бўлди. Улар менга бу муаммони Худонинг олдига олиб келиш кераклигини айтиб маслаҳатлар беришди. Энди қарор қилиш фақат ўзимда қолган эди. Мен қарор қилдим ва бир куни шундай қайсарлик билан бўлган муаммодан кейин Худонинг олдига келиб, уни Худога топширдим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top