MP3

Ассалому алайкум ҳурматли мухлислар. Сизлар билан яна дийдор учрашиб турганимиздан миннатдормиз. Азизлар, ўйлайманки бугунги мавзумиз орқали ҳеч кимни дилини оғритмаймиз. Аксинча, ҳар биримиз ўзимиз учун тўғри хулоса чиқарамиз, деб ўйлайман.

Ҳозирги кунда айрим биродарларимиз масиҳийча ҳаёт кечириш ўрнига ўзлари билганича яшамоқдалар. Баъзилар айтиши мумкин, мен гуноҳ ишлар қилмаяпман, демак, Худога маъқул ҳаёт кечирмоқдаман деб. Балки бу гап ҳам қайсидир маънода тўғридир.

Лекин бизнинг масиҳийча ҳаётимиз бир бурчакда ўтмаслиги керак. Ҳар қандай масиҳий аскар доимо нима биландир ўз қумондонини мамнун қилишга ҳаракат қилмоғи зарур. Бу бизнинг Худовандга қиладиган хизматимиздир.

Агар Ҳаворийлар мактубининг 20 боби 24 оятини ўқийдиган бўлсак, ҳаворий Павлуснинг Масиҳни мамнун қилиш учун ҳатто ўлимга ҳам тайёр эканлигини кўришимиз мумкин. У ҳаётини тўлиқ Масиҳ учун бағишлай олди.

Азизлар, Павлусдан ҳар биримиз ўрнак олсак арзийди. Эсингизда бўлса, ҳаворий Павлус Тимофейга барча азобларга чидаб бериш ҳақида огоҳлантирган эди.

Павлус Тимофейни огоҳлантирган пайтида бир нарсани айтиб ўтган эди. Яъни Масиҳнинг тирилиши орқали Худованд шайтонни енгди, шайтонни енгиш эса дунёдаги энг ёвуз кучни енгиш дегани.

Энг ёвуз куч енгилган бўлса, бизлар учун қурқув ва дангасалик руҳи ўзининг таъсирини ўтқазмаслиги керак. Масиҳнинг ўлими гуноҳ учун тўланган тўловдир.

Масиҳнинг тириклиги тўлов тўлиқ тўланганини англатади. Ҳаворий Павлус ушбу гапларни фақатгина Тимофейга қарата гапирмади.

Бу гаплар сиз билан менга ҳам тегишлидир. Масиҳ ўлимидан сунг осмонга кўтарилди, лекин самога олинишдан олдин У Отаси томонидан ташлаб қўйилди ва хурланди.

Масиҳ босиб ўтган йўллар азобларга тўла эди, шунинг учун ҳам кимки Масиҳга тегишли бўлса, худди шундай азобли йўлларни босиб ўтиши керак. Шунинг учун ҳам ҳаётимиздаги учраб турадиган азоб-уқубатларни тасоддиф деб билманг, буни Худованд бизга берган синовлари, деб қабул қилишга ўрганишимиз керак.

Мен бир биродаримизни биламан. Агар унга фалончининг ҳаётида шундай муаммо бўлибди, уни айрим инсонлар азоблаб қийнаётган экан деб айтсангиз, доимо “Худога шукур, энди ҳақиқий Худонинг фарзанди бўлибди” деган жавобни берар эди.

Ўйлаб кўрсам, у биродаримиз синовлардан ўтиб, бошидан кўп азобларни кечиргани ва ҳеч қачон Худованддан воз кечмагани учун ўз ўрнида Худованд ҳам у биродаримизни ҳеч қачон ташлаб қўймагани учун шу гапларни айтар экан. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top