2:58

Ваъз 02

MP3

Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон дўстлар. Сиз азизлар учун тайёрланган мавзуларимиздан бирини тингланг. Бугунги мавзумиз орқали, азизлар, сиз билан Худованднинг каломи билан бўлишмоқчимиз. Ҳурматли биродарлар, бугунги мавзумиз инсоннинг ўлими ҳақида боради.

Агар инсон ўзининг азобланишида ҳеч қандай сабаб кўролмаса, у хавотирга тушиб қолиши ҳеч гап эмас. Кўпчилик Худовандга тегишли биродарларимиз турли хил хавотирларни енгиб ўтишга қодирдирлар. Чунки улар яхши билишади , ҳаёт ва куч ким томонидан туҳфа этилишини.

Лекин ўлим тушагида ётган одамчи, у нима ҳақида ўйлайди? Унинг танасида содир бўлаётган оғриқ албатта унга тез-тез ўлим ҳақида эслатиб турса керак. Агар биз ҳам нажот топмаганимизда ва биз ҳам албатта худди шу ҳолатга тушган бўлар эдик.

Яхшиямки, бизнинг Худованд ҳар бир Масиҳга ишонувчи киши учун абадий ҳаётни ваъда қилади. Биз эса шунга ишониб яшамоқдамиз. Чунки Раббимиз Исо Масиҳ айтадики, ўлим абадий ҳаёт сари етаклаб боради.

Албатта нажот олган бўлсак. Нажот олиш учун эса Раббимиз Исо Масиҳни олдида барча гуноҳларимиз учун тавба қилиб, Уни юрагимизга қабул қилишимиз керак. Қабул қилиш учун одий сўзларни айтиш лозим. “Худованд, Сени олдингда мен гуноҳкорман, Сенга қарши кўп гуноҳлар қилдим.

Мени кечиргин, мени юрагимга кир ва мен Сен билан жаннатда бирга бўлишни хоҳлайман. Омин”. Азизлар, тахминан шунга ўхшаш гаплар билан Худовандга мурожаат қилишингиз мумкин.

Азиз радио тингловчи дўстлар, уйламанг, мени гуноҳларим кечиримга лойиқ эмас деб. Худованд ҳамманинг барча гуноҳлари учун Ўзининг ягона Ўғли Раббимиз Исо Масиҳни қурбон қилди. Агар Унинг хочдаги ўлимига ишонолсангиз, У сиздаги ҳар қандай гуноҳни кечира олади.

Агар масиҳий инсон азобланаётган бўлса, Раббимиз Исо билан уни енгиш мушкул эмас. Дунё турли муаммоларга, азобларга тўла, лекин Раббимиз Исо ҳар бир инсонга ёрдам беришни истайди.

Шу жумладан сизга ҳам, азиз дўстим. Муқаддас Китобдан кўплаб мисоллар кўришимиз мумкин, Худовандга тегишли бўлган инсонлар азоблар билан қандай курашганлиги тўғрисида. Улар ҳеч қачон дунёга келгани учун афсусланмаганлар, аксинча, Худовандга ибодат қилиб мадад, ёрдам сўрашган.

Худованддан ёрдам сўраганларга эса У доимо ёрдам бериш учун тайёрдир. Азизлар, шуни яхши билингки, азоб-уқубатлар бир умр давом этмайди, қачонлардир у якун топади. Худованд билан эса янада тез якунланади. Шунинг билан ҳурматли биродарлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етди.

Бизнинг электрон почтамиз манли: dilkash@najot.com Яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз дўстлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top