3:31

Бетакрор Масиҳ

MP3

“Аммо сизлар Масиҳдан ундай ўрганмагансизлар. Сизлар Масиҳнинг сўзларини эшитиб, У ҳақда таълим олгансизлар. Шунинг учун энди Исонинг ҳақиқий йўлида юриб, эски ўзлигингизни бир четга олиб қўйинглар; яъни илгариги турмушингизга оид, алдовчи эҳтирослар билан бузилиб бораётган эски, ёмон табиатингизни соқит қилинглар. Бунинг ўрнига янги фикрга, руҳга эга бўлинглар. Худога муносиб суратда, ҳақиқий солиҳлик ва муқаддаслик билан яратилган янги табиатни ўзлаштиринглар.(Эф. 4). Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.

Исо ҳақиқатдир, У ҳақиқийликдир, У ҳаёт калитидир. Чунки ҳикмат ва илму маърифатнинг ҳамма хазиналари Масиҳда пинҳондир (Колоссаликлар 2:3). Кимдир, ”Хўш, буни қаердан биласиз? Ҳеч қандай исботга эга бўлмай туриб, бунга қандай ишониш мумкин? Сиз Исога, Унинг илоҳийлигига ҳеч қандай исботсиз шундоқлигича ишонишингизни айтяпсиз, аҳир бу кўр имонку” деб айтиши мумкин. Лекин бу Масиҳий қилиши керак бўлган иш эмас. Масиҳийлик кўр имон эмас. Масиҳнинг ҳақиқат эканига ишонишимизнинг сабаби, Масиҳ ўзини ҳақиқат сифатида намойиш этганидадир. Бу бизнинг пойдеворимиз бўлиши керак.

Ҳақиқат эканини Исо қандай қилиб намойиш этди? Аввалам бор унинг айтган гаплари орқали. Унинг бетакрор айтилган гапларини ўқинг! Исо ҳаёт ҳақида одамнинг қулоғи эшитмаган энг равшан жавобни берган. Хатто, Унинг душманлари ҳам, буни эшитиб долда қолган. Ҳеч ким бу ҳаётни Исодек равшан билмаган, ҳеч ким бундай чуқурлик билан одам ҳаётини ва борлиғини ташкил этувчи қисмлардан иборатлигини гапирмаган. Унинг гапларида фақат ҳақиқатни кўриш мумкин. Дунёда ҳеч ким бу Одамдай гапирмаган (Юҳанно 7:46).

Ҳақиқатни у нафақат гаплари билан, баълки, ишлари орқали ҳам, намойиш этган. Ажойиб Янги Аҳд китоби буюк ва тариҳий воқеяларни ўз ичига олган. Мўжизаларчи? Ҳа, Каломда руҳий шохликнинг кириб келишининг гувоҳликлари бор, яъни кўринмас ҳақиқатликни кўринадиган шаклга кириши. Энг муҳими эса, Исо ҳеч бир одам еча олмайдиган жиддий муаммони ечгани, энг юқори ўринда туради, чунки У ўлим муаммосини бартараф этди. У, ўликлар диёридан қайта тирилди! Яна ким ҳам, бунга ўҳшаш ишни қилган? Қайси файласуф, қайси арбоб ёки бошқаларни давъат қилган одам шунга ўҳшаш ишни қилган, яъни ҳаётнинг энг катта ва муҳим муаммосини бартараф этган? Шунинг учун, мен Исо Масиҳни ҳақиқат эканини ва У ўлимнинг муаммосини йўқ қилганини биламан.

Айнан шунинг учун, Калом душманлари жон куйдириб бу воқеяларни тариҳийлигини иложи борича рад этиб, уни қўлдан келгунича бузишга ҳаракат қилишмоқда. Улар бизни, бу ҳақиқатларнинг тариҳий ҳақиқатлиги унчалик муҳим эмаслигига ишонтиришга ҳаракат қилишади. Албатта, булар тариҳан тўғри ҳақиқатлардир, ундан ташқари бу воқеялар Исони чиндан ҳам, ҳақиқат эканидан далолат беради. Нафақат Унинг гапирган гаплари ва қилган ишлари орқали Исонинг ҳақиқат эканини кўриш мумкин, баълки, Унинг ким экани орқали ҳам, кўриш мумкин. Калом ҳақиқатларини юрагингиз варақларига ёзиб қўйишингизни Худодан сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top