2:54

Мехрибон Худо 01

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азизлар билан мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиз бағоят хурсандмиз. Азизлар, Худога ишониш бизда ҳеч қачон саволлар, шубҳалар туғилмаслигини ёки қўрқувлар бўлмаслигини англатмайди.

Қийинчиликларга дуч келганимизда бизда пайдо бўладиган табиий ҳистуйғуларни шунчаки “ўчириб” қўя олмаймиз. Худога ишониш туғиладиган саволлар, шубҳалар ва қўрқувлар бўлишига қарамай, марҳамати туфайли Ундан куч ва умид олишимизни ва Худо бизни севишига, ҳамма нарсани назорат қилишига ва доимо эзгулик олиб келишига ишонишни англатади.

Бундай ишонч бизга ҳатто мураккаб вазиятларда хайрли ишлар қилишга ва тўғри йўл тутишга ёрдам беради. Муқаддас Китобда одамлар қўрққанларида ҳам Худога ишонишда давом этганларига мисоллар кўп.

Масалан Аюб, у ғоят катта йўқотишлардан азоб чеккан, қўрқувлари ва шубҳалари жуда кўп бўлган. Аммо азоб чекиб, шубҳалар остида қолиб, у оҳироқибат шундай хулосага келади: “Ҳа, биламан, Сен ҳамма нарсани қила оласан. Сенинг режаларингни ҳеч ким буза олмайди.

 “Билмай туриб, донолигимга гумон қилаётган ким?”- деб сўрадинг. Ўша менман. Ўзим тушунмайдиган нарсалар ҳақида оғиз очдим. Ақлим етмайдиган ажойиботлар ҳақида гапирдим”.

Муқаддас Китобдаги энг яхши кўрган қаҳрамонларимдан бири Юсуф. Ибтидо китобининг 37 бобидан 50бобларигача унинг бошидан ўтказганлари ёзилган. Акалари отасини эрка ўғли бўлгани учун унга ҳасад қилардилар ва оҳироқибат уни қулликка Мисрга сотиб юборадилар.

Юсуф умидсизлик ва шубҳалар билан курашган бўлсада, тақдирига қаршилик қилмади: Худога содиқлик билан хизмат қилишда давом этди. Ростгўйлиги ва тўғрилигига қарамасдан, унга қарши сохта айбловлар қўйилганди ва Юсуф зиндонбанд этилди.

Аммо бу ерда ҳам Юсуф Худога ишонишда ва уни қамаганларга содиқ хизмат қилишда давом этди. Худо Юсуфга донолик ва тушларни таъбир қилиш қобилиятини бериб, унга Ўз меҳрибончилигини кўрсатди.

Юсуфнинг бу ҳислатлари туфайли фиръавн уни бутун Миср устидан ҳоким қилиб тайинлади. Лавозими орқали у бутун Миср халқини, шунингдек ўз оиласини ўша даврда Ўрта шарқни қамраб олган очарчиликдан сақлаб қолди.

Оҳироқибат унга келтирган кулфати учун кечирим сўраб ёлворган, ўз ҳаёти учун қўрқувдан ичэтини еяётган акалари уни олдига келдилар. Юсуф ноёб беозорликни ва Худонинг ҳукмронлигига бўлган чуқур ишончни уларга намоён қилади. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top