Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Биз ҳаётда ҳар доим қарорлар қабул қиламиз. Дарҳақиқат, ҳаётнинг ўзи қарор кетидан бошқа қарорлар қилишдан иборат. Бу қарорлар сизнинг ҳаёлингизга келган барча нарсаларни қамраб олади. Масалан, саломатлигингиз, ишингиз, маблағингиз, фарзандларингиз, ҳуллас, ҳаётингизнинг ҳар бир жабҳасини қамраб олади. Бу қарорларнинг айримлари жуда муҳим аҳамият касб этади, баъзилари эса унчалик ҳам муҳим бўлмайди. Бироқ гап шундаки, ҳаётингизда ўй-ҳаёлларингизга аниқлик киритадиган омиллар сизни маълум қарорлар қилишга ундайди. Ҳўш, асосий омил нима? Қарор қилишда бундай омилларни ҳисобга олиш тўғрими?Хўш, одамларнинг калласида нима бор? Яъни, улар бу ҳақда нима деб ўйлайдилар? Баъзи одамлар рад қилинишдан қўрқиб маълум қарорлар қиладилар. Баъзилар эса, бу қарор уларга фойдали бўлиш ёки бўлмаслигига қараб қарор қиладилар.
Narrator 2 Бошқача айтганда, улар ўзларига савол беришади: бундан мен нима наф кўраман? Бу фикр менинг диққат марказимда бўлади. Шундай қилиб, одамлар турли омилларга – нима ўйлашлари, нимани ҳис қилишларига асосланиб қарор қилишади. Сизчи? Сиз қилаётган қарорлар Худога маъқул келадими? Чунки биз ҳаётимизнинг сўнгги лаҳзасигача қарор қилишдан тўҳтамаймиз. Бироқ гап шундаки, биз тўғри қарор чиқаряпмизми ёки нотўғри қарор чиқаряпмизми? Сиз қилаётган қарорларнинг оқибати қандай? Кўриб турганингиздек, кўпчилик одамлар қарорларининг оқибатлари ҳақида ўйлашни ёқтиришмайди. Улар “бу қарор ҳозир менга бундай наф келтириши керак. Эртанги кун ҳақида ташвишланишни истамайман” дейишади. Шунинг учун қачондир пуллари тугаб қолишини билса ҳам пул сарфлайверади. Оқибатда пуллари тугайди, бироқ “Энди истаган нарсамга эриша оламанми?” деган савол ҳамон сақланиб қолади.
Narrator 1 Қарорнинг оқибатини унутмаслик керак. Қилаётган қарорларингизнинг оқибатини ўйламаслик яхши эмас, чунки албатта уларнинг натижаси бўлади. Баъзан натижалар яхши бўлади. Бу натижалар қувонарли бўлиши ёки бизга қимматга тушиши мумкин. Баъзан эса афсусланарли бўлиши ва қийинчиликларга сабаб бўлиши ҳам мумкин. Ҳаммамиз ҳам ҳар куни қандайдир қарорлар қабул қиламиз. Сиз учун қарор қилишда асосий омил нима? Ҳаворийлар китобининг 5чи бобига қарасак, у ерда илк жамоат аъзоларининг ҳаётларида нималар содир бўлаётганини кўришимиз мумкин. Яъни, бу парча бизга илк жамоат аъзоларининг нажотга эришишлари ҳамда уларнинг ҳаётлари ўзгараётгани ҳақида бироз тушунча беради. Ҳаворийлар 5:14 “… жамоатга қўшилган эркак ва аёлларнинг сони тобора ортиб борар эди.” Бу ишлардан Исроил ҳалқининг олийруҳонийлари, уларнинг Саддуқий мазҳабидаги издошлари ҳамда Фарзийлар ваҳимага тушиб қолишди.
Narrator 2 Чунки Исо Масиҳнинг издошларининг сони кўпайиб бораётган эди. Натижада улар бу ишларни тўҳтатишга қарор қилдилар. Ҳаворийлар 5:16 “Теваракдаги шаҳарлар аҳолиси ҳам Қуддусга кўплашиб келиб, ўзларининг касал ва ёмон рухлардан қийналган одамларини келтирар эдилар. Қийналганларнинг ҳаммаси шифо топар эдилар.” “Шунда саддуқий мазҳабидан бўлган олий руҳоний ва унинг барча шериклари ҳаворийларга қаҳрини сочдилар. “Улар ҳаворийларни ҳибсга олиб, давлат қамоқхонасига ташладилар. “Аммо улар одамлардан кўра, Худога итоат қилишни танладилар. Ҳаётингизда қарор қилаётганингизда сиз қандай омилларга таянасиз? Қарор қилиш вақтида Худони ҳам инобатга оласизми? Ёки ўз ақлингизга таяниб қарор қиласизми ва бу қарорингиз яхши натижа беради, деб ўйласизми?