3:43

Худо Ўзини намоён қилади

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худо Ўзини намоён қилиши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? У қандай бўлади? Худо Ўзини намоён қилишдан шодланади. У бизни Ўзи учун, Унга шон-шараф ва улуғворлик келтиришимиз учун яратган. Худо биздан Уни яқиндан, маҳсус, қудратли йўл билан билишимизни истайди. У Ўзини бизга намоён қилишни истайди. Агар биз Унга ишонсак, интилсак, умид қилсак, Ўзини бизга билдиришни ҳоҳлайди. У биз ҳақимизда етарлича ғамҳўрлик қилишига чин юракдан ва ҳақиқатда ишонсак, У албатта шундай қилади. Бу ҳамма вақт ўқиш билан, Худо ҳақида ўйлаш билан банд эканимни билдирмайди. Якшанба кунлари эрталаб мен соқол оламан, ваъз ҳақида ўйлайман, баъзан йиғлайман. Бу ҳис Худонинг ажойиб ҳузурининг ҳисидир.

Агар менинг ҳаммомимга кирсангиз, юзимда совун, қўлимда устара билан йиғлаётган аҳволда кўрасиз. Ва албатта нима учун йиғлаётганимни сўрайсиз.

Narrator 2 Мен эса “билмайман” деб жавоб бераман. Билганим шуки, шу пайтда Худо менинг ёнимда, мен билан бирга. Унинг ажойиб ҳузури. Сиз буни қандай тасвирлайсиз? Бу ҳафта шу ҳақда бош қотирдим. Худонинг ҳузурини қандай тасвирлайсиз? Бу ўзгача ҳиссиёт. Кейинроқ бу қандай содир бўлишини айтиб бераман. Бироқ бу ҳақда мулоҳаза қилишингларни истайман, чунки орангизда кимдир шундай нарсани ҳис қилган-у, лекин нималигини билмайдиганлар бўлиши мумкин. Шунчаки ғалати ҳиссиёт келди-да, ибодат қилаётганим учун шундай бўлгандир, деб ўйлаган бўлишингиз мумкин. Хуллас, бу ҳиссиётни тасвирлашга ҳаракат қиламан, бироқ буни мукаммал даражада тасвирлаб беролмайман, чунки Худонинг ҳузурини мукаммал даражада тасвирлаш мушкул. Худонинг ҳузури – аниқ мақсад билан Ўз Руҳи орқали бизнинг руҳимизга Ўзини намоён қилишдир. Бу аниқ мақсад қандай мақсад?

Narrator 1 Мақсад — бизни хурсанд қилиш, бизга далда бериш, маълум қилиш, ҳатто огоҳлантириш. Бироқ сизлардан эътибор беришингизни истаган нарсам шуки, Худонинг Руҳи ва Худо Ўзини намоён қиладиган йўл орасида тўғридан-тўғри алоқа бор. Ҳўш, Худо буни қандай қилади? Сиз билан менинг ҳаётимда Муқаддас Руҳнинг ўрни жуда муҳим. Мана шуни назарда тутган ҳолда бу ҳақда ўйлаб кўринг. Руҳан ўсаётган илк йилларим ҳақида ўйлаб қоламан. Мен борадиган жамоатда Муқаддас Руҳ умуман тилга олинмасди, У ҳақда ҳеч қачон гапиришмаган. Ўзим воизлик қилишни бошлаганимда, одамлар Муқаддас Руҳ ҳақида ҳеч нарса айтмаётганликларига эътибор бердим. Сизлардан билишингизни истаган нарсам шуки, Масиҳийликни қабул қилган вақтингизда Худонинг Муқаддас Руҳи гуноҳларингизни фош қилган ҳамда ёлғончи ва Худодан узоқда эканингизни, агар оламдан ўтсангиз абадий Худодан айрилишингизни кўрсатган.

Narrator 2 Мана шу нарсалар сизнинг виждонингиз ҳамда онгизгизда Муқаддас Руҳниинг қилган иши ҳисобланади. Шундан кейин сиз Раббимиз Исо Масиҳни ўзингизнинг шахсий Нажоткорингиз, деб қабул қилгансиз ва Уни Устоз ва Раббий, деб тан олгансиз. Хочга михланган ва ўликдан қайта тирилган Масиҳни Раббим, деб тан олган заҳотингиз, Уч Бирликнинг битта шахси бўлган Муқаддас Руҳ сизнинг ҳаётингизга кириб келган. У сизнинг ҳаётингизга келиб нима қилди? Каломга кўра, У сизни янгилади. Қаранг, У сизга янги ҳаёт билан бирга янги руҳ ҳам берди. Чунки Муқаддас Руҳ ҳаётингизга кириб келиб, сизни Худонинг фарзанди қилиб муҳрлади ва ўша ондан бошлаб ичингизда яшай бошлади. У бизнинг Устозимиз. Бизга далда берувчи У. Каломни бизга тушунтириб берадиган ҳам У. Каломга қарасангиз, Худонинг Руҳи биз учун қиладиган нарсаларни ўзи кучимиз билан қила олмаслигимизни билиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top