3:43

Вақтни бошқариш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Сиз ўзингиз учун берилган ҳар бир кунингиздан унумли фойдалансангизгина, ишда муваффақиятга эришишингиз мумкин. Кўпчилик қиладиган ишларини режалаштириб қўяди. Режалаштиришдан вақтни бошқаришнинг самарали жиҳози сифатида фойдаланишнинг яна бир усули — мукаммал ҳафта режасини тузиш. У қандай бўлиши кераклиги ҳақида ўйлаб кўринг. Агар сиз фрилансер, маслаҳатчи ёки коуч бўлиб ишласангиз, сизнинг мукаммал ҳафтангиз лойиҳалар устида ишлаш, мижозлар билан учрашиш, янги кўникмаларни ўзлаштириш ва малака ошириш, шахсий маркетинг ташаббусларингиз устида ишлаш ва ғоялар алмашиш мақсадида ҳамкасблар билан учрашувлардан иборат бўлиши мумкин. Агар сиз ўрта звено раҳбари бўлсангиз, сизнинг мукаммал ҳафтангиз жамоангиз билан мажлис қилиш, мураббийлик, жорий масалаларни ҳал қилиш, шунингдек хотиржам фикрлаш ва келажак учун режалар тузиш учун стратегик режалаштиришга вақт ажратиш.

Narrator 2 Қайси касб эгаси бўлишингиздан қатъи назар, сизнинг мукаммал ҳафтангиз — ҳар куни шахсий ишларингизни (масалан, оилангиз учун ажратадиган вақт, спорт билан шуғулланадиган вақт, хоббига ажратиладиган вақт ва дам олиш учун ажратиладиган вақт) ҳам ўз ичига олади. Кундалик ишлар жадвалингизда шу каби такрорланувчи жиҳатларга муайян вақт блокларини ажратинг. Бу сизга ҳаётингизни максимал даражада фаолият юритиш ва максимал даражада завқ олиш асосида қуришга ёрдам беради. Ишларни кейинга қолдиришга қарши курашамиз. Тасаввур қилинг, ишларни кейинга қолдириш ё кечиктириш одатингизни тўлиқ енгдингиз. Ҳаётингиз қанчалик ўзгарарди? Ишларни кечиктириш одатини енгиш учун унинг сабабларини тушуниш керак. Ишларни кейинга қолдиришингиз ва ваъдага вафо қилмаслигингизга дангасалигингиз сабаб эмас, бунга сизга мотивация етишмаслиги ёки мақсад қўяётганингизда одатлар кучини (яъни «ҳозирги ўзингиз»га нисбатан «келгусидаги ўзингиз»ни) етарлича баҳолай олмаслигингиз сабабдир.

Narrator 1 Бизнинг келажак ҳақидаги тасаввурларимиз ноаниқ. психологияда бу «айни дамни бузиш» деб аталади. Биз келажак учун катта режалар тузамиз, ҳаётимизга кескин ўзгаришлар киритишга, бошқача инсон бўлишга қарор қиламиз, бироқ келажак бошланиб айни дамга айланганида ўша-ўша ширинликлар, комедияларни танлашда ва Facebook’ни кўздан кечиришда давом этаверамиз. Бу анча осон ва қизиқарлироқ. Ҳаётни эса тушликдан кейин ёки душанбадан бошлаб ёхуд энг яхшиси, 1 январдан ўзгартириш мумкин! Навбатдаги лойиҳага киришиш учун эрталаб ўрнимиздан яхши кайфиятда сакраб турмаслигимизга орзуларимизнинг етарлича мотивацияга эга эмаслиги сабабдир. Улар бизга етарлича шижоат бағишлай олмаяпти. Олдингизда мураккаб вазифа турганида унинг ортида қандай оғриқ ёки завқ турган бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйланг. Шу ишни бажарсам, қандай завқ оламан? Шундай қилмасам, қандай зарар кўраман?

Narrator 2 Менинг мақсадларимдан бири — ҳар куни жисмоний машқларни бажариш. Йога, куч-қувват берувчи машқлар ва югуриш йўлакчасидаги кардиомашғулотлар. Спорт билан шуғулланишни кечиктирмаслигим учун у билан боғлиқ оғриқ ёки завқни яққол тасаввур қила билишим керак. Мен нима учун машқ қилишим керак? Чунки чиройли қоматга эга бўлишни истайман , куч-қувватга тўла бўлишни, соғлом юрак-қон томир тизимига эга бўлишни ва бош миям яхши ишлашини хоҳлайман. Агар машқ қилмасам, қандай зарар кўраман? Қорин осилиши, бўшашган мушаклар ва ҳ.к. Камҳаракат бўлсам, тизза соҳасида пайдо бўлиши мумкин бўлган оғриқлар ҳақида ўйлайман. Омадсиз дангасага айланишим ҳақида ўйлайман. Ҳатто жисмоний машқлар билан шуғулланмаслик — яқинларимга нисбатан ҳурматсизлик экани ҳақида ўйлайман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top