Narrator 1 Ассалому алайкум. Агар ичимизда бизни ёмон ҳаёллар, гуноҳли ишлар ташвишга солаётган бўлса, демак, биз ҳали кечирилмаганмизми? Йўқ. Кечирилганмиз. Аммо эски табиатимиз ва шайтон бизни Худога яқинлашишга имкон бермасликка ҳаракат қилади. Бундай одатлардан ҳалос бўлишнинг ягона йўли – улар билан ҳар сафар курашишдир. Ҳар сафар Муқаддас Руҳнинг ёрдами билан уларни Худонинг олдига олиб келиб, улар билан курашинг. Бунда сизга Худонинг Руҳи ёрдам беради. Қулоқ солинг – буни енгиш учун Худодан ёрдам сўраганингиздан кейин ҳаётингизда бу ҳаёллар ҳар гал сизни яна қийнаганида, уларни Худонинг ҳузурига олиб келинг ва Худодан ҳаёлларингизни ҳам поклашини сўранг. Шунда Худо сизларни поклайди. Шундай нарсалар борки, ким бўлишингиздан, қанчалик солиҳ инсон бўлганингиздан қатъий назар шу нарсалар билан яшаб, шулар билан бирга оламдан ўтасиз.
Narrator 2 Калом шундай дейди: “Худбин истакларни қондириш учун уруғ экканлар ўша худбин истаклари туфайли ҳалокатни ўриб оладилар. Руҳни мамнун қилиш учун уруғ экканлар эса Руҳдан абадий ҳаёт ўриб оладилар.” Яна шундай деган: “Шундай экан, яхшилик қилишдан чарчамайлик. Агар ҳолдан тойиб қолмасак, ўз вақтида бунинг ҳосилини ўриб оламиз.” Бу билан нима демоқчи? Ҳаётда шундай солиҳ инсонлар борки, улар жуда камтар ҳаёт кечиришади. Ҳаётда кўп нарсалари йўқ. Ҳеч ким улар ҳақидаги муҳим нарсаларни билмайди. Бироқ улар солиҳ ҳаёт кечиришади. Улар қандай ибодат қилишни билишади. Худонинг Каломини севиб яшайдилар. Жамоатга боришади. Даромадидан ушр беришади, ўзларида кўп эмас, лекин ушр беришади. Бир умр солиҳ ҳаёт кечириб, умрлари поёнига яқинлашганида ортга қараб, ўйлаб қолишади: “Раббим, бу ҳаётда Масиҳий ҳаётдан бошқа нимага эришганимни билмайман”. Бироқ улар Худога содиқ қолдилар.
Narrator 1 2 Коринфликлар 4:1 оят шундай дейди:“Биз Худонинг марҳамати билан янги аҳднинг хизматкорлари бўлганимиз учун тушкунликка тушмаймиз”. “Қувғин қилинамиз, лекин Худо ҳеч қачон бизни ташлаб кетмайди. Бизни ерга йиқитадилар, аммо яксон қила олмайдилар”. “Исо Масиҳ ўлимга рўбарў бўлганидек, биз ҳам азоб-уқубат тортиб, ўлим таҳликасида яшаяпмиз”. Ҳаворийлардан кўпчилиги қийин шароитларни бошларидан кечиришган, аммо улар Худодан воз кечмаган. Масалан, ҳаворий Павлусни олайлик: У шундай деган, “Шунинг учун, эй, азиз биродарларим, ҳеч иккиланмай, имонингизда маҳкам туринглар. Ҳамиша Раббимиз Исога ҳизмат қилишга бағишланиб, янада ғайратли бўлинглар. Ахир Раббимиз йўлида қилган меҳнатингиз самарасиз қолмаслигини биласизлар-ку!” Ҳўш, у билан бизга нима демоқчи? Унга ишонинглар, Руҳингизни озиқлантиринглар, демоқчи.
Narrator 2 Бугундан бошлаб, келаётган ҳафта давомида ҳаёт тарзингиз ёки характерингизга оид ҳаёлингизга келадиган ҳар қандай фикрларни қабул қилишдан олдин ўзингизга савол беринг. Бу нарса мениинг руҳимга ёки танамга фойдали бўладими? Абадий ҳаётим учун фойдали бўладими? Ёки ҳаётимни барбан қилиш учун ишламайдими? Бу нарса ҳаётимни барбод қилмайдими? Бу нарсани фарзандларимизга ҳам ўргатишимиз керак. Бошқача айтганда, бирон нарсага қараб васвасага тушганингизда ўзингиздан сўранг – бу нарса менга қандай зиён етказиши мумкин? Руҳимга зиён етказадими ёки танамга? Кимдир сизга аҳлоқсиз латифа айтиб бермоқчи бўлса, унга бир иккита нарсани айтишингиз мумкин. Унга айтинг: “Мен буни эшитишни истамайман. Чунки бу латифа менга тўғри келмайди”. “Менга тўғри келмайди” деганинг нимаси? деб сўрайди. Шунчаки менга тўғри келмайди, деб айтинг. Ҳаётимда бунақа нарсалар бўлишини истамайман, деб айтинг. Исо Масиҳнинг издоши бўлганингиздан уялманг, аксинча фаҳрланинг. Бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан кўпгина фойдали мавзуларни ўқинг.