3:05

Аҳд ваъдалари 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Исроил аллақачон оғир аҳволда бўлишига қарамай, фиръавннинг янги туғилган яҳудий ўғил чақалоқларнинг Нил дарёсида чўктириш ҳақидаги буйруғи уларнинг ҳолатини янада ёмонлаштиради. Бундай холатни кетидан яхши кунлар келиши ҳам аниқ эди.

Шундай вазиятда, Мусонинг онаси уни сув ўтказмайдиган саватчага қўйиб, дарёнинг қамишзорига қўяди. Миср маликаси эса уни топиб олиб, қутқаради. Малика уни ўз онасига боқиш учун бериб, Мусони ўзига ўғил қилиб асраб олади.

Шундай қилиб, Мусо ўлимдан қутулиб қолиб, ҳам яҳудийча, ҳам мисрча тарбия кўриб, шу орқали ўзининг келажакдаги хизмати учун тайёрланади. Мусонинг қутқарилиши Худонинг ёш болаларни севиб, уларни қутқаришигина эмас, балки, Худо Шоҳлигига қарши кучларнинг бекор қилиниши, шу орқали, уларнинг нажот режасини амалга ошириш учун танланган шахсга зиён етказа олмаслигадидир.

Мусо улғайгандан сўнг бир мисрликни ўлдириб қўяди, шунда у Мидиёнда паноҳ топиб, тайёргарлигини ўша ерда давом эттиради. Ўша пайтда Мисрда қолган яҳудийлар Худодан ёрдам сўраб, илтижо қилишарди.

Худо уларнинг илтижоларини эшитиб, уларнинг аждодлари билан тузган аҳдини эслайди. Бу ерда “эслади”, дегани, Худо Ўзининг ваъдаларини эсидан чиқарди, дегани эмас. Бунинг маъноси, Худо энди ўша ваъдаларга биноан иш кўради, деганидир.

Чиқиш китобининг илоҳиёти, энг аввало, Худо аҳдининг амалда қўлланишидир. Мусонинг хизмати Худонинг халқини қутқариш учун Худо қўллайдиган инсон бўлиш эди. Эски Аҳд ваҳийсида, Мусога ўхшаган асосий шахсларнинг ўрнини тушунишимиз ниҳоятда муҳим.

Уларнинг аҳамияти фақатгина бизлар учун солиҳлик ва имон намунаси бўлишлари эмас, балки, уларнинг Масиҳнинг табиати ва фаолиятини очиб бериш, ҳамда унинг олдинги сояси бўлиш ролини ўйнашларидадир.

Худо Ўз халқига Ўзининг мақсад ва иродасини очиб бериш учун илоҳий равишда Мусони тайинлаган. Худо Синай тоғида Ўзини ёнаётган бутада Мусога зоҳир этади. У Ўзини Иброҳим, Исҳоқ ҳамда Ёқубнинг Худоси, деб таништиради.

Бунинг маъноси шуки, айнан мана шу Худо Исроилга ўз ерларида озод бўлиб яшашлари ҳақида ваъда берган эди. Энди бу Худо Ўз ваъдасига кўра, Исроил халқини Мисрдан озод этишини эълон қилади. Бу озодлик ажойиб мўъжизавий тарзда келганини барчамиз яхши билсак керак.

Сўнгра У, Мусони фиръавн олдида туриб, Худонинг сўзларини айтиш ҳамда Исроил халқини Мисрдан олиб чиқиш учун юборади. Худо эса, Ўз қудратини кўрсатиб, мўъжизалари орқали Ўз халқининг озодлигини таъминлайди. Худованд доимо Ўз сўзида турувчи буюк Худованддир.

Шунинг билан азиз дўстлар, мавзумиз шу ерда ўз якунига етди. Бизнинг электорон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top