Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимдан бағоят хурсандман. Азизлар, коинотнинг асосий мақсади Худонинг улуғворлигини намойиш қилишдир.
Барча мавжуд нарсаларнинг сабаби шу. Худо ҳаммасини ўзининг улуғворлиги учун яратди. Худонинг улуғворлигисиз ҳеч нарса мавжуд бўлмас эди. Худонинг улуғворлиги нима ўзи? Бу Худонинг ким эканлигидир.
Бу Худо табиатининг моҳияти, Унинг муҳимлиги вазни, Унинг нурининг порлаши, Унинг қудратининг намойиш бўлиши ва Унинг ҳузурининг муҳитидир. Худонинг улуғворлиги Унинг яхшилигининг ва бошқа барча ички, абадий сифатларининг ифодасидир.
Худонинг улуғворлиги қаерда? Атроф муҳитга қаранг. Худо яратган ҳар бир нарса қайсидир маънода унинг улуғворлигини акс эттириб туради. Биз уни ҳамма жойда; кичик микроскопик ҳаётдан бепоён тоғлар, қуёш ботиши ва юлдузлар, тўфонлар ва барча фаслларда кўришимиз мумкин.
Борлиқ унинг Яратувчисининг улуғворлигини кўрсатади. Табиатдан биз Худонинг қудратлилиги, хилма хилликни ёқтириши, гўзалликни севиши, тартибли, доно ва ижодкор эканлигини ўрганишимиз мумкин.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Осмон Тангри улуғворлигини эълон этар, Фалак Унинг яратганларини баён этар.” Забур китобининг 18 боби 2 ояти. Тарихда Худо ўз улуғворлигини одамларга турли муҳитларда намойиш қилди.
У биринчи марта Эден Боғида, кейинчалик Мусога, кейин қурбонлик чодири ва ибодатхонада, кейин Исо орқали ва ҳозирда жамоат орқали очиқ намоён қилди. Бу куйдириб ташлайдиган олов, булут, момокалдироқ, тутун ва зиё сочиб турган нур каби тасвирланган.
Жаннатда Худонинг улуғворлиги керак бўладиган барча нурни таъминлайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Шаҳарни ёритиш учун қуёшга ёки ойга эҳтиёж йўқ. Чунки Худонинг улуғвор жамоли уни ёритади, Қўзининг Ўзи унинг ёритқичи бўлади.” Ваҳий китоби 21 боб 23 ояти.
Худонинг улуғворлиги Исо Масиҳда яхши кўринади. У, дунёнинг нури сифатида Худонинг табиатини акс эттириб туради. Исо туфайли Худо қандай эканлиги ҳақида қоронғи тасаввурга эга эмасмиз.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Ўғил — Худо улуғворлигининг инъикосидир.” Ибронийлар мактуби 1 боб 3 ояти. Исо биз Худо улуғворлигини тўлиқ англашимиз учун ерга келди. “Калом инсон қиёфасига кирди ва биз аро маскан қилди.
Биз Унинг улуғворлигини кўрдик… Марҳамат ва ҳақиқат ила тўлган.” Юҳанно мактубининг 1 боби 14 ояти. Азизлар, доимо Худовандни улуғлайлик. Шунинг билан азизлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Ҳайр саломат бўлинг.