3:37

Тавба қилиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худо билан муносабат қилишни истайсиз, аммо У сизга гапирмаётганидан ҳафасиз, шундайми? Агар шундай бўлса, сизда иккита асосий нарсани қилмаяпсиз. Биринчиси – Худонинг олдида тиз чўкиб, У билан вақт ўтказмаяпсиз, иккинчиси – Уни эшитмаяпсиз. Албатта ибодат қилиш бу фақат ҳар тонг ишга кетишдан олдин қисқагина юрагидаги нарсаларни тўкиб солиш дегани эмас. Худованд билан алоҳида махсус вақт ўтказиш керак. Гапиришдан ташқари қулоқ солиш ҳам керак, шундагина сиз ҳам Унинг овозини эшита бошлайсиз. Баъзан, Худованд ибодат пайтида ҳаёлингизга бир нотўғри ишингизни ёки муаммоли муносабатни келтириши мумкин. Ҳаётингизга Худо ниманидир қўйса, демак бу нарса Худо учун муҳим аҳамиятга эга. Бу нарсани нафақат ҳал бўлишини истайди, балки уни ҳал қилишни талаб қилади. Ўзингиз ҳал қилмагунингизча У бу борада чуқурлашмайди.

Narrator 2 Худо ҳаётингизга қўйган, бироқ бўлмаслиги керак бўлган нарса учун ягона жавоб – тавба қилишдир. Мен йигирма маротаба эътироф этганман, дейишингиз мумкин. Юз марталаб эътироф этишингиз мумкин. Эътироф этиш – фикрга қўшилиш, дегани. Биз Худонинг фикрига қўшиламиз. Бироқ Унинг фикрига қўшилсак ҳам, ўзимиз билганимизни қилишимиз мумкин. Худо биздан тавба қилишимизни истайди. Яъни, мен ҳатти-ҳаракатларимни ўзгартирмоқчиман, чунки энди бундай ҳаракатлар менинг ҳаётимга тегишли эмас, дейишимиз керак. Худо ҳаётингизга қўйган нарсаларни тўғри ҳал қилишингиз жуда муҳим. Энди буни ҳаммасини бажардик… Раббим, Сенга катта раҳмат. Менга буларни кўрсатганингни қадрлайман ва буни ҳал қиламан. Худо ҳеч қачон “энди шу ерда тўҳтаймиз” демайди. Бу муаммони ҳал қилмагунингизча У буни ҳаётингизга қўяверади. Ҳал қилишнинг ягона йўли эса – Худо олдида тавба қилишдир.

Narrator 1 Иккинчидан, уни Худога топширинг. Ўша сўзни қоғозга ёзинг, топшириш – бу калит демакдир. Ибодат вақтингизга ҳалақит берадиган, сизни ушлаб турган ва ҳаётда Худодан аъло нарсаларни олишингизга тўсқинлик қилаётган нарсаларни белгиланг. Худо ҳеч ким билан ўйин қилмайди. У жиддий қарайди. У билан бўладиган суҳбатингизга жиддий қарайди. Ким билан гаплашаётганимни ўйласам, тиз чўкишимнинг ўзи етарли эмасдек туюлади. Юзимни ҳам гиламга қўйгим келади. Сиз истаган жойга, У билан гаплашиш учун ажратган жойингизга келадиган Худо Муқаддасдир. “Менимча баъзан Худо келмайди” дейишингиз мумкин. Буни ҳаммамиз ҳис қилганмиз. Худо қаердасан? Нима учун ҳеч нарса қилмаяпсан? У шу ерда. У нимани кутиб турганини биласизми? Нималар бўлаётганини кўра олишимиз учун кўзимизни тўсиб турган нарсаларни олиб ташлашимизни кутиб турибди.

Narrator 2 Бироқ топшириш – калитдир. Менга айтинг-чи, ҳаётингизда Худо сизга бирон нарсани кўрсатганми? Сўнгги дақиқаларда “вой шўрим, энди билдим, мен буни ҳал қилишим керак. Мана бу сифатларим ёки бу ҳаракатларим учун кечирим сўрашим керак” деганмисиз? Қулоқ солинг, буни бир ёқлик қилмагунингизча У ҳеч нарса қилмайди. Биласизми нима учун? Чунки У сизларни шунчалик севадики, ҳаётда нотўғри йўлдан кетишингизни ва бунинг оқибатида Унинг буюк марҳаматларидан қолиб кетишингизни истамайди. Шунинг учун ҳеч нарса қилмайди. Ҳаётингизда аъло нарсаларни, яъни Худо билан муносабатингиз мустаҳкамланишини, Унинг ажойиб, ғайритабиий қудрати ҳаётингизни марҳаматларга тўлдиришини, сиздан тўлиқ фойдаланишини, Худо хоҳлагандай инсон бўлишни хоҳлайсизми? У бунга тайёр. Фақат сиз ҳам Унинг олдига келиб, сизга кўрсатган гуноҳлар учун тавба қилинг ва бу муаммони ҳал қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top