MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна радиомиз қаршисида дийдор учрашганимиздан хурсандмиз. Азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз азоб-уқубатлар нажотимизга қандай таьсир қилиши ҳақида. Биз ҳозир оралиқда яшаяпмиз, хаётимизда ҳар хил азоблар, касалликлар, гунохлар бўлиб туради. Худо марҳаматини беради, лекин ундан олдин қийинчиликлардан ўтишимиз керак. Юсуфни ҳаётини, Мусони ҳаёти, Довуд шоҳнинг ҳаётларини мисол қилиб олишимиз мумкин. Бундан ташқари Иброҳим бобомизнинг фарзандлари қулликда бўлиши ҳақида ҳам кўп нарсаларни биламиз. Исо бу дунёга келишининг асосий сабабларидан бири — азоб чекиб ўлиш эди. Шунингдек, Павлусни ҳаёти ҳам ҳавас қиладиган даражада ўтмаган. Ҳаворийлар китобининг 9 боби 16 оятини ўқиб кўрадиган бўлсак, Павлусни қанчалик азоб чекканини кўришимиз мумкин. 2 Корнфияликларга мактубининг 11 боби 25 оятидан то 27 оятигача бўлган жой Павлусни чеккан азоблари ҳақида гап кетади. Павлусни ҳаётидаги азоблар нима учун содир бўлган эди? Ёки имони етишмагани учунми? Павлусда азоблардан ўтиши учун имони кучли бўлган, лекин У Исо Масиҳ учун шу нарсаларга рози бўлган эди. Бу дегани, биз ўзимизни атайлаб азобларга топширишимиз керак дегани эмас. Ўзбекларда бир гап бор: агар арини уясига таёқ суқмасанг, ари сени таламайди, деб айтишади.

Шундай бўлсада келадиган ёки содир бўлиши мумкин бўлган азоб-уқубатларга олдиндан тайёр бўлишимиз керак. Азоб-уқубатлар ҳар бир имонлиларни ҳаётида бўладиган нарса.1 Бутрус китобининг 4 боби 12 ва 13 оятларини ўқиб кўришингиз мумкин. Ёзилишича, Бутрус айтяптики, “бунга ҳайрон бўлманглар. Азоблар бизни Исога янаям яқинлаштиради”, деб. Шунинг учун азиз радио тингловчилар, ҳаётингизда азоб-уқубатларга дуч келган пайтингизда асло тушкунликка тушманг. Аксинча Худони улуғланг, чунки Худованд сизни севиб, янада сизни Ўзига яқинлаштирмоқчи. Энди эса, азизлар, Ёқуб мактубининг 1 боби 2 ва 3оятлари ҳақида ҳам бир оғиз гап. Бу ерда айтяпти “хурсанд бўлинглар” — деб. Агар биз қийналсак сабр-тоқат ҳосил бўлади.

Қийинчилик орқали сабр-тоқат қандай ҳосил бўлиши мумкин? Қийинчилик — бу бизни Худога муҳтожлигимизни кўрсатади. Қийинчиликлар кўрсатадики, Худонинг марҳамати барчага етарлидир. 2 Коринфияликларга мактубининг 12 боби 9 ва 10 оятлари ҳақида ҳам бироз гаплашсак. Бу ерда Худо “сенга берган иноятим етар” — деди. 4 оятда Павлус жуда ажойиб нарсаларни, ваҳийларни кўргани ҳақида гапирилади. Шу нарсалардан мағрурланиб кетмаслиги учун шайтон элчиси юборилган. Бундан кўрамизки, Худода шайтон устидан ҳам назорати борлигини. Худо Ўз режасини амалга ошириш учун шайтонни ҳам ишлатади.Осмон Шоҳлиги марваридга ўхшайди. Бир одам уни сотиб олиш учун ҳамма нарсасини сотади. Исони орқасидан эргашиб ҳамма нарсадан воз кечамиз. Бу бизни ҳаётимизда кўринади. Айниқса яхши нарсаларимиз ёки бизга қадрли бўлган нарсаларимизни йўқотганимизда, яқол кўзга ташланади. Азоб-уқубатлар бу имон етишмаслигидан эмас. Кўпроқ қийинчиликлардан кўпроқ имон ҳосил бўлади. Қийинчиликлардан ўтганимизда бошқаларга ҳам далда беришимиз мумкин. Шунинг билан эшиттиришимиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзили: www.najot.com хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top