Narrator 1 Ассалому алайкум адрдон биродар. Бугун ҳам эътиборингизга бир биродарнинг гувоҳлигини тақдим этамиз. Бу гувоҳликларнинг ҳар бири Худованд ҳаётимизда қандай ишлаётганидан сўзлайди. У шундай дейди: “Мен онамнинг қорнида уч ойлик бўлганимда, отам вафот этган. Отамни ҳеч қачон кўрмаганман, аммо ҳар доим Худо мени кузатиб турганини ҳис қилганман. Бунинг сабаби, онамнинг Худога ишонганида деб билганман. Худованд бизнинг оиламизга яқин ва У доим бизга ғамхўрлик қилади, деб ишонганман. Атрофимдагилар доим менга “Сен ҳам амакиларингдан ошиб қаёққа ҳам борардинг, охир оқибат уларга ўхшаган бўласан-да”, дейишарди. Мен эса амакиларимга ўхшашни истамасдим. Амакиларимнинг ҳаммаси қилган ёмон ишлари учун қамоқда жазо муддатини ўтаётган эдилар. Онам билан бирга жамоатга бориб турсам ҳам, Худо билан чуқур муносабат қандай бўлишини билмасдим.
Narrator 2 Бир куни чўпонимиз ваъз айтаётиб, қилаётган савоб ишларимиз Худонинг назарида кир-ифлос латталар каби, деди. Кейин эса, Худонинг розилигини топмоқ учун У берган Қурбонликни қабул қилишимиз ва унинг иродаси бўйича яшашимиз кераклигини айтди. Мен ўйланиб қолдим. Амакиларимга ўҳшаш бўлишни истамайман, отам эса ўлиб кетган. Мен Худо билан чуқур муносабатда бўлишни истайман ва У мендан нимани исташини ва менинг қандай одам бўлишимни исташини билиб олмоқчи бўлдим. Шундай қилиб, мен Худодан гуноҳларимни кечиришини ва Исо Масиҳ менинг Нажоткорим бўлиб ҳаётимга киришини сўрадим. Менга ҳақиқий дўст доим ҳақиқатни айтади, дейишарди. Мен эса бу гап нима маънони англатишини тушунмасдим. Аммо аста-секин қилаётган ишларим Муқаддас Китобга – Худонинг иродасига тўғри келмаслигини билиб олдим. Ҳар сафар У билан чуқур муносабатда бўлганимда, Унинг иродасига бўйсунишга ҳаракат қилганимда Исо Масиҳ менга ҳақиқатни айтарди.
Narrator 1 У менинг ҳақиқий дўстим бўлди. Мен Унинг ёрдамисиз Худонинг Муқаддас Китобида ёзилганларини бажара олмасдим. У менга ўзимнинг қанчалик худбинлигимни кўрсатди. У кўрсатганига кўра, ўзгаришни истадим. Исо Масиҳ мен учун ҳақиқий дўст бўлди. Каломда ёзилган: “Одамнинг қилмишлари ўзининг назарида тўғри, аммо Эгамиз юракларни синайди.” Мен шуни англадим-ки, мен қилаётган ишлар ўзимнинг кўзларим билан қарасам тўғридек кўринади, аммо Исо Масиҳ бу қилмишларимнинг тўғри ёки нотўғрилигини ичимда фош қиларди. Бирор ишни қилсам, буни ҳасад ёки рашк билан қилганманми, ҳаммасини менга очиб берарди. Шунда бу ишларни шунчаки, Худо учун қилмаганимни тушуниб етардим. Исо Масиҳ мени Ўзига ўҳшаш қилиб ўзгартирадиган дўст эди. Ибронийларга 4 боб 15 оятда шундай ёзилган: “У заифликларимизга ҳамдард бўла олади.
Narrator 2 Ахир, У биз каби ҳар томонлама синалган, лекин бизга ўхшаб гуноҳ
қилмаган.” У ҳақида кўпроқ ўрганар эканман, У ҳам менга ўхшаб турли синовлардан, васвасалардан ўтганини билиб олдим. Энг муҳими У гуноҳ қилмаган. Шунинг учун ҳам менга Ўзи каби бўлишимга ёрдам бера олади. Унинг Ўзи шундай ҳаётда яшагани учун ҳам биз кабиларга гуноҳни енгиб яшашни ўргата олади. У менга Худонинг иродаси бўйича яшашни ўргатмоқчи. Мен ҳам шунга розиман, аммо Масиҳ айтган қийинчиликларсиз, мен Худонинг ҳақиқий хизматкори бўлолмайман. Каломда унга ишонганлар учун қийинчиликлар бор деб ёзилган. Агар унга муносиб ҳаёт кечирмоқчи бўлсам, шу қийинчиликлардан ҳам ўтмоғим даркор. Азизлар, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан янаям кўпроқ гувоҳликлар ҳақида ўқишингиз мумкин.