Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Хурматли биродарлар, яратишни якунлаб, Худо Ўз ижодига маъқуллик муҳрини қўйди.
Худонинг яратганлари жуда ажойиб эди. Дунёда ҳамма нарса мукаммал эди: касаллик, азобуқубат, урушжанжал, яшаш учун кураш деган нарсалар йўқ эди. Ўлим ҳам йўқ эди.
Одам Худо билан алоқа қилар, У билан дўст эди. Адан боғи яшаш учун энг мақбул жой эди. Шундай қилиб, ҳаммаси жуда ажойиб кетаётган эди. Ҳозир эса бизда ҳаммаси бошқача.
Биз касал бўламиз, азоб чекамиз, яшаш учун курашамиз. Дунёда урушжанжал ҳукмронлик қиляпти, кўплаб давлатларда уруш кетяпти. Дунёдаги ҳамма нарса қариб боряпти, вайрон бўляпти, ўляпти.
Одамларнинг ҳам, ҳайвонларнинг ҳам ҳаёти доимо кураш билан ўтади. Шунинг учун ҳозирги дунё – яшаш учун унчалик ҳам яхши жой эмас. Нима учун шундай бўлди? Люцифер Худо яратган руҳларнинг энг кучлиси эди.
Люцифер карублар қаторига кирар, мойланган, Худо уни махсус хизмат учун танлаганди – у доимо Худонинг ёнида бўлиши керак эди. Люцифер фаришталар ичида энг кучлиси бўлган бўлсада, бу унинг бошқа руҳий мавжудотлар устидан ҳукмронлик қилишини англатмайди.
Бу борада Муқаддас Китобда айтилмаган. Қуйидаги воқеа тарихда қайси пайт содир бўлгани – мунозарали масала. Афтидан, яратилиш якунланганидан кейин бўлса керак. Бироқ айнан нима содир бўлгани Муқаддас Китобда аниқ айтилади. Люцифер мағрурланди.
Гўзаллик ва куч унинг бошини айлантириб қўйди. Мағрурлик билан бирга шуҳратпарастлик хоҳишлари ҳам келди. Муқаддас Китоб бизга улардан бештасини айтади.
Улар ҳақида алоҳида тадқиқот иши ёзса бўлади, лекин қисқача шундай деса бўлади: Люцифер осмонда тўнтариш қилмоқчи эди. Люцифер шунчаки осмонни эгаллашни эмас, у Худойи Таолога тенг бўлишни хоҳлади. Люцифер Худони ўрнини эгаллаш учун Унга қарши исён кўтаришга қарор қилди.
Агар Люцифер Худони ўрнини эгаллаганида, барча фаришталар ва Худонинг юлдузлари устидан ҳукмронлик қилган бўларди, шунда бутун Коинот унинг қонунлари бўйича яшарди.
Люцифернинг юраги мағрурликка тўлди. Люциферга ўз режасини амалга оширишга битта нарса ҳалақит берди: Худо бошидан ҳаммасини биларди, чунки У ҳамма нарсани билгувчидир. Худо мағрурликдан нафратланади, дейди Муқаддас Китоб. Худо инсонда биринчи навбатда ана шу нарсани ҳукм қилади. Мағрурлик Худо кўзида эса гуноҳдир. Азизлар, шу ерда сиз билан хайрлашамиз. Хайр саломат бўлинг.