3:12

Бўйсуниш 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Хурматли биродарлар, бизга яхши маълумки, чин юракдан бўйсуниш хурсандчилик билан адо этилади.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Худовандга хурсандчилик билан хизмат қилинг” Забур китобининг 99 боби 2 ояти. Бу Довуднинг муносабати эди, “Эй Худованд, Қонун қоидаларингни йўлини менга ўргатгин, Уларни охиригача тутиб амалга оширайин!” Забур китоби 118 боби 33 ояти.

Ёқуб Масиҳийларга шундай деган, “Кўряпсизларки, инсон фақат имони туфайлигина эмас, балки хайрли ишлари туфайли ҳам оқланади.” Ёқуб китобининг 2 боби 24 ояти.

Калом аниқ кўрсатиб турибдики сиз ҳеч қачон ўз нажотингизга эриша ололмайсиз. У сизнинг ғайратингиз эмас, балки фақатгина иноят орқали амалга ошади. Аммо Худонинг фарзанди сифатида бўйсуниш орқали самовий Отангизга мамнуният келтира оласиз.

Ҳар бир бўйсуниш ҳаракати бу улуғлаш ҳаракати ҳамдир. Нега бўйсуниш Худога шунчалик ёқимли? Чунки бу сизни Уни жуда севишингизни билдиради. Раббимиз Исо шундай деган: “Агар Мени севсангизлар, амрларимга амал қилинглар.” Юҳанно мактубининг 14 боби 15 ояти.

Қачонки биз узлуксиз улуғласак ва шукрона айтсак Худо табассум қилади. Қалбан биров сизни улуғлаши ёки мақташини ҳис қилишингиздан бошқа яхшироқ нарса йўқ. Худо ҳам буни севади.

Биз ўзимизнинг мақтовларимиз ва миннатдорчиликларимизни намойиш қилганимизда Худо севинади. Исонинг қурбонлиги учун биз Нуҳга ўхшаб ҳайвонларни қурбон қилмаймиз.

Унинг ўрнига биз Худога “улуғворлик қурбонлигини” ва “миннатдорчилик қурбонлигини” келтиришимиз айтилган. Биз Худони У ким бўлгани учун улуғлаймиз ва биз Худога нимаики қилган бўлса ўша учун рахмат айтамиз.

Довуд айтганди, “Қўшиғимда Худонинг номини шарафлайман, Шукроналар билан Уни улуғлайман.” Забур китобининг 68 боби 31 оятида. Қачонки Худога улуғворлик ва шукроналар айтсак, ажойиб нарсалар содир бўлади.

Худога хурсандчилик келтирсак, бизнинг қалбимиз шодликка тўлади! Улуғлаш ҳам икки томонлама ишлайди. Худо бизга қилган ишлари учун Унга миннатдорчилик билдирамиз, шунда У хурсанд бўлади ва бизнинг ҳам шодлигимиз ошади.

Забурда айтилганки, “Солиҳлар бўлса севинсинлар, Худо ҳузурида шодиёна қилсинлар, қувонч билан тараннум этсинлар!” Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top