Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азиз биродар, Худо сизни севишини қандай билсангиз бўлади? Албатта У сизга жуда кўп далиллар беради: Худо сизни севишини айтади; сиз ҳеч қачон Унинг назаридан четда эмассиз;
У сизнинг ҳаётингиздаги ҳар бир нарсага эътибор беради; У сизга хар қандай хурсандчиликдан завқ олиш қобилиятини берган; Унинг ҳаётингизда ажойиб режалари бор; У сизни кечиради;
У сизга севги билан сабр-тоқат қилади. Худо сизни сиз тасаввур қила олишингиздан чексиз даража кўпроқ севади. Бунинг энг юксак ифодаси Худо Ўғлининг сиз учун қурбон бўлганлигидир. “Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди.
Бу Худонинг бизга бўлган муҳаббатидан далолатдир,” — деб ёзилган Римликларга мактубининг 5 боби 8 ояти. Агар сиз Худога қанчалар қадрли эканлигингизни билмоқчи бўлсангиз, қўллари хочда ёйилган ва сизга, “Мен сени шунчалар севаман! Мен сенсиз яшагандан кўра ўлимни афзал кўрдим,” деб айтаётган Масиҳга қаранг.
Худо золим қул бошқарувчи ёки бизни таслим бўлишга мажбур қиладиган зўравон эмас. У бизнинг хоҳишимизни синдиришга ҳаракат қилмайди, лекин бизни севги билан Ўзига қаратиб, ўзимизни Унга эркин топширишимизни хоҳлайди.
Худо севувчи ва озод қилувчидир ва Унга таслим бўлиш бизга қуллик эмас, балки эркинлик олиб келади. Агар биз Исога ўзимизни тўлиқ бағишласак, биз Унинг золим эмас, балки қутқарувчи; бошлиқ эмас, балки биродар; диктатор эмас, балки дўст эканлигини билиб оламиз.
Чегараланганлигимизни тан олиш. Бутунлай таслим бўлишимизга иккинчи тўсиқ — бу мағрурликдир. Биз фақатгина яратилган бўлиб ҳамма нарсани бажаролмаслигимизни тан олишни хоҳламаймиз.
Азиз биродарлар, бизнинг ҳаётимиз курашдир, лекин кўп кишилар бу кураш худди Ёқубникига ўхшаб, аслида Худо билан кураш эканлигини тушунмайдилар.
Биз Худо бўлишни хоҳлаймиз ва бу курашда ғалаба қозонишимизга ҳеч қандай йўл йўқ. Эйден Тозер айтганидек, “Кўпчилик ҳалигача азоб чекаётганлиги, ҳалигача қидириб юрганлиги, ҳалигача жуда оз ўсишда эканлигининг асосий сабаби — улар ўзларининг охирларига етиб келмаганлигидадир.
Биз ҳали ҳам буйруқлар беришга ҳаракат қиляпмиз ва Худонинг биздаги ишига халал беряпмиз.” Биз Худо эмасмиз ва ҳеч қачон бўлолмаймиз ҳам. Биз Худо томонидан яратилган инсонлармиз. Агар биз Худо бўлишга ҳаракат қилсак, шунда биз айнан шу нарсани хоҳлаган шайтонга ўхшаб қоламиз. Шунинг билан бирга қачонки Худо бошқаларга бизда мавжуд бўлмаган фазилатни кўрсак, биз ҳасад, рашк ва ўзимизга ачинишни ҳис қиламиз.
Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.