3:29

Худони табассум қилдириш мумкинми?

MP3

Салом азизлар. Нуҳнинг Худони мамнун қилганининг сабаби, бу унинг Худога ишонганидир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Нуҳ пайғамбар имонли бўлгани учун, Худо унга келажакда юз берадиган ҳодисалар ҳақида ваҳий юборди, Нуҳ эса ўз хонадонини қутқариш учун ихлос билан кема ясади. У бу иши билан дунёни маҳкум қилди, ўзи эса имони туфайли аҳли солиҳ деб қабулга ўтди.”(Ибронийларга 11:7).

Ушбу манзарани тасаввур қилиб кўринг: Бир куни Худо Нуҳга шундай дейди, “Мени инсонлардан кўнглим совиди. Бутун дунёда фақатгина сен Мен ҳақимда ўйлайсан. Аммо Нуҳ қачонки Мен сенга қараганимда табассум қиламан. Мен сенинг ҳаётингдан хурсандман, шунинг учун Мен бутун дунёни сувга ғарқ қилиб сенинг оилангдан янгидан бошлайман. Сен оиланг ва ҳайвонларни қутқарадиган улкан кема ясашингни ҳоҳлайман”

Нуҳ шубҳа қилишига сабаб бўладиган уч муаммо бор эди. Биринчиси, ўша вақтда Худо ердан отилиб чиқадиган сувлар орқали далалар суғориларди ва Нуҳ илгари ёмғирни кўрмаганди. Иккинчиси, Нуҳ океандан юзлаб миллар узоқда яшарди. Агар у кемани ясаганида қандай қилиб уни сувга олиб борарди? Учинчиси, ҳайвонларни тўплаб, улар учун ғамхўрлик қилиш учун муаммолар мавжуд эди. Аммо Нуҳ шикоят қилиб тушкунликка тушмади. У Худога тўлиқ ишонди ва Худо унга табассум қилди.

Худога тўлиқ ишониш бу — У сизнинг ҳаётингиз учун энг керакли нарса нима эканлигини билишига ишонишдир. Сиз Ундан ваъдаларига вафо қилиши, сизга муаммоларда ёрдам бериши ва керакли вақтда мумкин бўлмаган нарсаларни бажаришини кутишингиз мумкин. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худованд Ўзидан қўрқадиганлардан, Иноятига умид боғлаганлардан рози бўлур.”(Забур 146:11).

Нуҳ кемани 120 йилда ясади. У бир неча умидсиз кунларни бошидан кечирганини тасаввур қиляпман. Йилдан йилга ёмғирдан дарак бўлмаганида Нуҳ “Худо унга тўғридан тўғри гапирган тентак” сифатида танқид қилинган. Унинг болалари ҳовлилари олдида каттакон кема ясалаётганидан хижолат бўлганликларини тасаввур қиляпман. Аммо Нуҳ Худога ишонишда давом этаверди.

Ҳаётингизни қайси қисмида Худога тўлиқ ишонишингиз мумкин? Ишониш улуғлаш ҳаракатидир. Худди ота оналар фарзандларининг уларнинг севгиси ва доноликларига ишонганида қандай хурсанд бўлсалар, сизнинг имонингиз Худони хурсанд қилади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ишонмасдан эса Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ.”(Ибронийлар 11:6). Сув тўфонидан бутун дунё ҳайвонот оламини асраб қолиш мантиқга ва икир чикирларга кўпроқ этибор беришни талаб қилди. Ҳар бир нарса худди Худо белгилаганидек бўлиши керак эди.

Худо “Нуҳ, ўзинг ҳоҳлайдиган эскироқ кема ясайвер” демади. У ўлчов, шакл, ишлатиладиган материаллар ва қайси турдаги ҳайвонларни олиб чиқиш кераклигигача аниқ кўрсатиб берди. Муқаддас Калом бизга Нуҳнинг муносабатини айтади, “Худо нимаики буюрган бўлса, Нуҳ ҳаммасини худди шундай бажо келтирди.”(Ибтидо 6:22). Нухнинг бутунлай ишониши, ҳеч бир кўрсатма бажарилмай қолмаганлиги ва унинг аниқ ишонганлигига, Худо ҳоҳлаган йўл ва вақтда ҳаммаси бажарилганига эътибор беринг. Бу бутун юракдан ишонишдир. Ажабланарли эмаски Худо Нуҳга табассум қилди. Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top