Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Имонли сифатида ҳаётингизни ва Худонинг йўлида ўсаётганингизни тез-тез таҳлил қилиб турасизми? Охирги марта қачон ҳаётингизга назар ташлаб қилаётган ишларингизни, феъл-фтворингизни тахлил қилдингиз? Бундай қилиб туриш бизга мақсадимиз сари йўлда сусткашлик қилишдан асрайди. Калом бизга шундай дейди: Жасоратингиз сўнмаслиги ва кўнглингиз чўкмаслиги учун Исо ҳақида фикр юритинглар (Ибронийлар 12:3). Инсон онгининг энг эътиборли жиҳатларидан бири – ўзи танлаган нарсаларга эътиборини қаратишидир. Биз бир муддат тўхтаб, ўзимизга: “У ҳақда эмас, бу ҳақда ўйла”, дея оламиз. Биз ўз диққатимизни қандайдир фикрга, суратга, муаммога ёки умидга қарата оламиз. Худо бизга шундай қила олиш қобилиятини ато этган. Худо бизни яратганида танамизнинг ҳар бир аъзоси Унинг қудратини ва севгисини намойиш этадиган қилиб яратган.
Narrator 2 Худо бизни Ўзи узатадиган маълумотларини қабул қила оладиган қилиб яратган. Бу ажойиб қобилият ва қудрат. Ҳайвонларда бундай қобилият йўқ. Уларда рефлекс мавжуд эмас, балки импулс ҳамда инстинкт томонидан бошқарилади. Гуноҳга қарши курашда ушбу буюк қуролдан фойдаланишни рад қилганмисиз? Муқаддас Калом бизни бу муҳим инъомдан фойдаланишга қайта-қайта даъват қилади. Бу қуролни токчадан олиб, чангларини артайлик ва ундан фойдаланайлик. Мисол учун, Римликлар 8:5-6 оятларда Павлус шундай деган: “Башарий табиат етакчилигида яшайдиганлар башарий фикр қиладилар. Руҳнинг етакчилигида яшайдиганлар эса Руҳни мамнун қиладиган нарсалар ҳақида фикр қиладилар. Башарий табиат етакчилигида фикр қилиш ўлимга етаклайди, Руҳ етакчилигида фикр қиладиганлар эса ҳаёт ва тинчликка эга бўладилар”. Бу ажойиб. Қандай фикр қилишингиз ҳаёт ёки ўлимни белгилайди.
Narrator 1 Кўпчилигимиз ўзгаришларга, бирдамликка ва тинчликка интилишда жуда пассив бўлиб қолганмиз. Назаримда, биз “муаммоларимиз орқали гапириш” ёки “муаммоларимизни ҳал қилиш” ёки “оиламизнинг пароканда бўлиш сабабларини топиш” каби пассив фикр қиладиган бўлиб қолганмиз. Бироқ мен Янги Аҳдда ўзгаришларга нисбатан пассив бўлмаган, шижоатли ёндашувни ҳам биламан. Яъни, фикрингизни белгиланг. “Фикрингиз ер юзидаги эмас, самодаги нарсалар билан банд бўлсин” (Колосаликлар 3:2). Худованд сизга шундай қобилият берган экан, нима ҳақида ўйлашингиз кераклигини белгиланг, онгингизга буйруқ беринг. Гуноҳни эмас, яхшиликни танланг. Нафратни эмас, севгини танланг. Ҳар сафар фикрлар келганида фикрлар сизни эмас сиз фикрларни бошқаринг. Ҳис-туйғуларимиз ўй-ҳаёлларимиз – қилаётган фикрларимиз томонидан сезиларли даражада бошқарилади.
Narrator 2 Мисол учун, Исо бизга ташвишли ҳисларимизни ўй-ҳаёлларимиз орқали енгишимиз кераклигини айтган: “Қарғаларга қаранглар… Нилуфар гулларининг қандай ўсишига эътибор қилинг” (Луқо 12:24, 27). Онг – қалбимизнинг ойнасидир. Агар онгимиз мунтазам равишда зулмат билан тўлишига йўл қўйсак, қалбимиз зулматни ҳис қилади. Бироқ, агар онгимиз ойнасини нур учун очсак, қалбимиз нурни ҳис қилади. Онгингиз ифлосланмаслиги учун қандай маълумотларни қабул қилаётганингизга диққат қилинг. Уларни филтрлашни ўрганинг. Бу фикрлар Худони улуғлайдими? Авваламбор, онгимизнинг диққат қилиш ва мулоҳаза қилишдаги бундай буюк лаёқати Исо ҳақида фикр қилишга мўлжалланган (Ибронийлар 12:3). Шундай қилиб: “Жасоратингиз сўнмаслиги ва кўнглингиз чўкмаслиги учун Исо ҳақида фикр юритинглар”. Бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан янада муҳимроқ маълумотларни топасиз.