2:52

Эгалик ҳуқуқи 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна дастурларимиз орқали соғ омонликда учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар хар қандай ишчи у кимга ишлаётганини билишни хоҳлайди.

Акс ҳолда у, ўз иши тўғрисида кимга ҳисобот беради? Бу ҳақиқат шундан иборатки, биз эга бўлганнинг ҳаммасига, биз хўжайин эмасмиз, чунки бу дунёдаги борлиқнинг Эгаси Худодир.

Ҳар қандай Худо даласидаги меҳнаткаш, шунингдек, ҳар қандай имонли ўзи учун эмас, балки у эга бўлганнинг ҳаммасига ва бутун унинг ҳаётининг Эгаси ва Раббийси учун меҳнат қилаётганини билиш керак.

Агар сиз ҳақиқатдан ҳам бу ҳақиқатнинг бутун чуқурлигини тушунсангиз, бу тубдан жами сизнинг ҳаётингизни ва хизматингизни ўзгартиради. Бу ҳақиқат сизнинг фикрлаш тарзингизни ва хатти-ҳаракатингизни тамомила ўзгартиради.

Масалан сиз ўз креслонгизни айвонда ёки ўз уйингизнинг ҳовлисида қолдиришингиз мумкин, у жойда у қуёш ва ёмғир таъсирида бузилишга мойилдир. Сиз бу креслодан умуман фойдаланмаяпсиз ва у сизга керак эмас бироқ, уни биров олишига ва ундан фойдаланишига рухсат бермасликка сизда ҳуқуқ бор.

Агар кимдир бу креслони сизнинг рухсатингизсиз олса, сиз уни қонуний равишда ўғри деб ҳисоблашингиз мумкин. Ва бу сиз тарафдан қонуний бўлади, чунки бу ҳолда қонун сизнинг томонингизда.

Чунки, бу дунёда қабул қилинган меъёрларга мувофиқ, ўз мулкини ўзганинг тажовузидан ҳимоя қилиш ҳуқуқи шахсий мулк ёки эгалик ғоясининг асосий қоидасини ташкил қилади. Бу ғоя худбинона кўриниши мумкин.

Балки шундайдир. Бу Муқаддас Китобга хос бўлмаган мулкдорлик ғояси, бироқ, бу ғоя бутун дунё уюшмаси фаолиятининг асосида ётибди. Бирор нарсанинг эгаси маълум бир хусусиятларга ёки яна яхшироқ қилиб айтганда маълум бир ҳуқуқларга эгадир, лекин бунга, бирон бир нимани ижарага ёки кирага ёки шундай вақтинчалик фойдалангани олган ҳеч бир инсон эга эмасдир.

Бу ҳуқуқларни ёки хусусиятларни ноёб деб, номлаймиз.Эгаси унга тегишли нарса билан хоҳлаганини қила олади. Ушбу нарса билан яхши муомала қилиши мумкин, ёмон муомала ҳам қилиши мумкин.

У уни сотиши мумкин, бирор бир бошқа нарсага алмаштириши хам мумкин, бошқа кимгадир уни бериши мумкин. Ўша нарса билан доимо фойдаланиши мумкин, умуман ундан фойдаланмаслиги ҳам мумкин. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top