3:34

Беҳуда сўзлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Сўз инсоният учун Худо томонидан берилган бебаҳо инъом, сўзлаш қобилияти эса унданда буюкроқ инъомдир. Инсонга донолик билан сўзлаш қобиляти берилган бўлсада, афсуски баъзи вақтларда инсон юрагидан қайғули ва бемаъни сўзлардан бошқасини чиқара олмайди. Атрофимизда ҳафсаласи пир бўлган ёшу-қарининг бу жавоҳирлардан нотўғри фойдаланаётганини кўрамиз. Оналар жаҳл устида ёки тушкунликда айтиб юбордим деб, бемаъни сўзларини ишлатганлари учун ўзларини оқлайдилар. Оталар тез-тез ишлатиб турадиган ўлдирувчи сўзларни ишлатиб туриб ҳам бунда бошқаларни айблайдилар. Ёшларнинг асабийлик ичида, “Худо йўқ”, деганларини сиз ҳам бир неча марта эшитгансиз. Хўш, бундай сўзларга эътибор қилиш керакми? Шундай пайтларда биз уларнинг сўзларига жавоб қайтариб, ҳақиқатни уларга уқтирмоқчи бўламиз. Аммо бундан фойда бўлмайди.

Narrator 2 Муқаддас китобда беҳуда айтилган сўзлар ҳақида жуда кўп ёзилган, мана эшитинг, “Мени беҳуда гапларни айтяпти, деб ўйлайсиз. Шундай экан, нимага тушкунликда айтганларимга жавоб қайтарасизлар?” (Аюб 6:26). Қайғу, азоб ва тушкунлик вақтида одамлар кўпинча, бошқа пайтлари тилга олмайдиган гапларни айтишади. Улар эртаси куни қуёш чиққандаги пайтга қараганда шу оннинг ўзида ҳақиқатни қора ранглар билан чизишади. Паст оҳангда куйлашади, гўё буни ягона мусиқа дейишади. Улар фақат булутларга қарашади ва худди осмон мавжуд бўлмагандек гапиришади. Улар: “Худо қаерда?” ёки “Давом этишдан маъни йўқ” дейишади. Ёки бўлмаса: “Ҳамма нарсалар бемаъни” ёки “Агар Худо бўлганида, бу нарсалар содир бўлмасди” дейишади. Бундай гапларни нима қилиш керак? Аюбнинг айтишича, биз уларни қораламаслигимиз лозим. Бу сўзлар беҳуда сўзлардир. Улар тезда йўқолади.

Narrator 1 Вазият ўзгаради ва тушкунликдаги одам зулматдан ёруғликка чиқади ва беҳуда айтган гапларидан афсусланади. Аниқроғи, вазиятни Худо ўзгартиради. У ҳар биримизнинг ҳаётимизни диққат билан кузатади ва меҳрибонлик билан бошқаради. Шунинг учун бундай сўзлар учун вақтимизни ҳам қувватимизни ҳам сарфламайлик. Улар ўз-ўзидан шамолга сингиб кетади. Кузда баргларни узишга ҳожат йўқ. Бу беҳуда ҳаракат бўлади. Улар тез орада ўзлари тўкилади. Худони, баъзида эса ҳақиқатни беҳуда сўзлардан ҳимоя қилишга нақадар тез берилиб кетамиз! Агар ақлимиз бўлса, маъноли сўзлар билан беҳуда сўзлар орасидаги фарқни айта оламиз. Замирида катта ҳатолик ва улкан ёвузлик илдизи мавжуд бўлган сўзлар бор. Кулранг сўзларнинг ҳаммаси ҳам қора юракдан ранг олмайди. Бу сўзларнинг айримлари асосан оғриқ, тушкунлик сабабли шундай ранг олади. Сиз эшитаётган сўзлар чин юракдан айтилмаган бўлиши мумкин.

Narrator 2 Бу сўзлар чиққан жойда қандайдир ҳақиқий ва зулмат нарсалар бор. Бироқ бу вақтинчалик – ўтиб кетадиган инфекция каби ҳақиқий ва азобли, лекин инсон аслида бундай эмас. Шундай қилиб, келинглар, бизга, Худога ёки ҳақиқатга қарши айтилган сўзлар беҳуда, яъни чин қалбдан эмас, балки қалбдаги жароҳат туфайли айтилганини аниқлашни ўрганайлик. Агар жароҳат туфайли айтилган бўлса, бу жароҳатларни уларнинг ўзлари ҳам кўриб жароҳатлардан Худонинг ёрдами билан озод бўлишларига ёрдам берайлик. Чунки бундай тушкунлик ва жароҳат пайтида айтилган сўзларни ақллилик қилиб тузатишингиздан маъни йўқ. Уларга сизнинг билимизнинг эмас, тасаллингиз ва далдангиз керак. Агар улар беҳуда айтилган сўзлар бўлса, ҳеч нима демай, сукут сақлайлик, уларни қораламайлик. Муҳаббатимизнинг мақсади жароҳатни қоралаш эмас, қалбга малҳам қўйишдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top