MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Қийинчиликлар бизни тушкунлик чуқурига торта бошласада, ичимиздаги умид бизни Худонинг этагидан маҳкам ушлашга ундайди. Юсуфнинг тушлари ҳам унинг учун нажот тугмачасига айланди, шу туфайли бор умидини йўқотса ҳам ўзини йўқотмади. Унинг тирик қолганини бошқа қандай изоҳлаш мумкин? Муқаддас Каломда маҳсус тайёргарлик ҳақида, қалтис вазиятларда тирик қолиш учун Юсуфнинг қобилиятлари ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган. Шунга қарамай, унинг тақдири намуна сифатида Муқаддас Каломда тасвирланган. Оиласидан, ватанидан ва имтиёзларидан маҳрум бўлган бу иброний бола Худо у учун бир иш тайёрлаб қўйганига ҳеч қачон шубҳа қилмади. Миср йўлидаги саҳрода ҳолдан тойган бола шундай мулоҳаза қилди: “Бу шундай тугаши мумкин эмас. Худо мен учун ғаройиб нимадир тайёрлаб қўйган”.

Narrator 2 Оғир занжирга боғланган ҳолича, у ўзига-ўзи деди: “Йўқ, Худо менга тайёрлаган тақдир бу эмас”. Нотаниш шаҳарга келганда, атрофдаги силлиқ соқолли, нотаниш тилда сўзлашадиган инсонларни кўрганида, Юсуф ўзига деди: “Худо мени буюк ишлар қилишга даъват қилган”. Ҳа, Худо Юсуф учун буюк келажак тайёрлаб қўйганди, бола эса бунга ишонди. Сизнинг ҳаётингиз учун ҳам Худо белгилаб қўйган тақдир борлигига ишонасизми? Бироқ, бошингга тушган ҳар қандай кўнгилсизликларга қарамай, сизда яна бир нарса бор: бу сизнинг тақдирингиз. Балки, шу ҳақда гаплашиш вақти келгандир? Сиз – Худонинг фарзандисиз. Худованд сизни аввалдан билган, танлаган ва ҳозирги яшаётган жойингизга қўйган. “Сизлар Мени эмас, Мен сизларни танладим. Бориб, ҳосил берсин, ҳосили боқий бўлсин, деб танладим” (Юҳанно 15:16).

Narrator 1 Бу ҳаётда сиз энг биринчи навбатда Худонинг фарзандисиз, ана ундан кейингина қассоб, нонвой ёки дурадгор, эркак ёки аёл, Осиё ёки Африка фуқаросисиз. Эҳтимол, сиз ўзингни заҳирадаги ўйинчи, деб ҳисобларсиз? Бекор қиласиз! Азалданоқ Худо сизни, айнан сизни танлаган. Худо баланд овоз билан: “Бу – Менинг фарзандим”, — деб эълон қилган. Ва У сизни “бенуқсон қурбонлик Қўзиси, Масиҳнинг қимматбаҳо қони эвазига” сотиб олган (1Бутрус 1:19). Сиз Худонинг фарзандисиз. Бу яроқлилик муддати ўтиб кетадиган ҳақиқат эмас. Қабр тошидаги ёзувларга ишонманг – улар алдайди. Наҳотки сизнинг ҳаётингиз қадрини қабр тошига ёзилган икки сатр сўзлар ифодаласа? «… биз макон қилган бу танамиз ер юзидаги бир кулбадайдир. Бу кулба хароб бўлганда, Худо самода бизга қўл билан қурилмаган мангу бир уй беради» (2Коринфликлар 5:1).

Narrator 2 Ўзингизни вақтинчалик қолипга солманг. Сизнинг азобларингиз сизндан фарқли равишда мангу эмас. Худо Ўз Адан боғини қайта тиклайди. Одам ва Ҳаво сингари Унинг суратида яратилганлар Унинг севгисидан ҳузурланаши, мукаммал тинчликда бирга бўлишлари, табиатдан завқланишлари учун Худо ҳануз Боғда меҳнат қилмоқда. Биз У билан бирга юртларни ва ҳалқларни бошқарамиз. “Агар қийинчиликларга чидасак, У билан бирга ҳукмронлик қиламиз” (2Тимўтий 2:12). Бу ваъдани қабул қилинг. Уни қалбинггизга муҳрлаб қўйинг. Бошингизга кулфат келса, ёдингизга олинг, ҳаммаси сиз ўйлаганингиздек эмас. Сизнинг тақдирингиз ҳамон сиз билан бирга. Ўзингизни Юсуфдек чуқурга ташлангандай ҳис қиласиз, лекин тушкунликка тушмасдан, Юсуф каби Худонинг сиз учун режаларига чуқурроқ қарашга қарор қиласиз. Агар Худонинг даъватига “ҳа” деб жавоб берсак, Мисрда ҳам тирик қолиш мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top