3:25

Тушкунлик ичидаги Худо

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бир неча кун олдин машхур масиҳий композитор Томас Дарсининг ҳаётида бўлган бир гувоҳликни ўқиб таъсирландим. Шу ажойиб воқеани сизларга ҳам илиндим. Биламизки, Худога мақбул бўлган ишни қилсак, ҳеч қачон ҳатога йўл қўймаймиз. Томас Дарси буни ўз тажрибасидан билган. У 1899 йилда баптист оилада дунёга келган бўлиб, отаси жамоатда чўпон, онаси эса жамоатда пианиночи бўлиб хизмат қиларди, шунинг учун ҳаётининг илк куниданоқ мусиқа олами уни қамраб олганди. У ўн икки ёшидаёқ Олис Жанубдаги афро-америка жамиятининг жаз композицияларини маҳорат билан ижро қила оларди. Ўсмирлик вақтида у Филадельфияга, кейинроқ Чикагога бориб, ертўлаларда жойлашган барларда мусиқа чалиб юрди. Аста-секин эътиқодини йўқотди, виждонига қулоқ солмади ва ёшлигидаги масиҳий эътиқодидан воз кечди.

Narrator 2 Томаснинг қобилияти унинг олдидаги барча эшикларни очди, бироқ виждон азоби унга тинчлик бермади. Тунлари бир шаҳардан бошқасига кўчиб юриш охири унинг жонига тегди. Оила аъзоларидан бири уни Худога қайтишга даъват қилди. Томас Худо билан қайта ярашиш ҳиссини туйиб, кейинроқ шундай ёзган: “Мен тил билан ифодалаб бўлмайдиган қувончга тўлдим: қалбим илоҳий ҳисларга тўлиб тошди; Худонинг жамоатида ажойиб қўшиқчи ва хизматчи бўлиш имконияти ҳақидаги ҳаёллар қалбимни ларзага солди”. Ёш Томас ўзини Худони улуғлайдиган куйлар басталашга бағишлади. Томас Чикагодаги жамоатларнинг бирида олқишлаш гуруҳи етакчиси бўлди. Йигирма олти ёшга тўлганида ҳаётидаги муҳаббатини учратди ва уйланди, кейин нашриёт уйига асос солди ва жамоат ансамбли ҳамда хор гуруҳи Миллий уюшмаси раҳбари бўлди.

Narrator 1 Томас Махалия Жексон каби буюк масиҳий қўшиқчилар билан бирга ҳамкорлик қилди. 1932 йил. Томаснинг ҳаётида Худонинг марҳаматлари дарё бўлиб оқди; турмушидан бахтиёр, хизматлари кучайди, яқинда тўнғич фарзанди туғилади. Айтишади-ку, яша ва қувон. Лекин унинг шамолдек елиб кетаётган кемаси бирдан тупроққа ботиб қолди. Бир оқшом Сент-Луисда томомшабинлар олдида чиқиш қилганидан кейин Томаснинг қўлига шошилинч телеграмма келтиришди, унда шундай ёзилганди: “Ҳозиргина рафиқангиз оламдан ўтди”. Рафиқаси ва чақалоғи туғруқ вақтида оламдан ўтганди. Мусиқачи чуқур тушкунликка тушиб қолди. Худодан ҳафа бўлди. “Мен шунчаки ўзимга яхши таниш бўлган жаз оламига қайтишга қарор қилдим, чунки Худо менга ноҳақлик қилганди. Ортиқ Унга хизмат қилишни, руҳий мадҳиялар басталашни истамасдим”.

Narrator 2 Лекин унинг бир дўсти уни яқин атрофдаги мусиқий мактабга олиб келди. Ўша куни Томас фортопиано олдига келиб ибодат қила бошлади. У қалбида борини Худога тўкиб соларди, ўшанда мана бундай ажойиб сўзлар дунёга келди: Қўлингни бер, меҳрибон Худо, Токи мен тура олайин, Чарчадим, ожизман, ёлғизман, Тунлари бўронда қолдим, Кўрсат менга уйимни, Қўлингни бер, етакла, меҳрибон Худо. Ўшандан буён Томас Дарси бутун ҳаёти давомида ўша оқшом фортопиано қаршисига ўтиргани ва Худо унинг жароҳатланган қалбига шифо берганини ҳақида гувоҳлик бериб келган. У куй басталашда давом этди, ер юзидаги энг машҳур масиҳий композитор бўлиб танилди ва уч мингдан ортиқ мадҳиялар муаллифига айланди. Худога мақбул бўлган ишни қил. Оз ҳам эмас, кўп ҳам эмас. Барча муқаддас нарсалар ҳаққи, рулни ортга буришдан аввал яхшилаб ўйлаб кўр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top