3:31

Уй жамоатлари 002

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар Худованд ҳар бир нарса учун режа тузган. У Аюб пайғамбарга океанлар қанчалик чуқур бўлиши кераклиги, қуёш қачон чиқиши кераклиги, ва ер қанчалик катта бўлиши ҳақида режа тузганлигини айтган.

У юлдузлар учун ҳам режа тузди ва чақмоқни яратди. Худованд ҳатто ҳайвонларнинг туғилиши учун ҳам режа тузди! У ҳўкизга куч берди, отга эса савлат бахш этди. У бургутни шундай яратдики, у юксак тоғларгача учиб бора олади. Худо ҳамма нарса учун режа тузди, инсон эса У тузган режаларнинг охирги қисми бўлган. У инсон учун тузган режага махсус эътибор қаратди, чунки уларда махсус мақсади бор эди. У инсонни ҳайвонларга эмас, кўпроқ Ўзига ўхшаш қилиб яратди.

Унки Худованд айнан инсонлар билан алоқа қилишни истарди; У бизни У билан алоқа қилиб завқланишимиз учун яратди. Худованд ўйлайди ва режа тузади; У бизни ҳам ўйлайдиган ва режа тузадиган қилиб яратди. Худованд севади; шунинг учун бизни ҳам севадиган қилиб яратди.

Худонинг танлаш имкони бор; шунинг учун бизни танлай оладиган қилиб яратди.Худонинг инсоният учун режаси бор, лекин ҳар бир инсон Худо режа қилган ишни бажариш учун танланмаган.

Чиндан ҳам, Муқаддас Китоб айтадики, ҳар бир инсон ўзи истаган ишни қилиш учун танланган.Лекин ҳатто бу ҳам Худонинг режасини ўзгартира олмади! Сиз ўз тажрибаларингиздан шуни ўргандингизки, Худо Ўзи берадиган нажот орқали сизга ва барча инсонларга Унинг буюк режасининг бир қисми бўлиш имконини берган.

Биз У билан алоқа қила оламиз ва бир кун келиб Унга ўхшаб ўзгарамиз. Мисрда пирамида деб аталган улкан обидалар бор. Улар жуда катта ва минглаб йиллардан буён мустаҳкам турибди. Уларнинг ғиштлари бир-бирига шунчалик маҳкам ўрнатилганки, баъзида уларни ушлаб туриш учун цемент қоришмаси ҳам зарур бўлмайди.

Улар фақат тошларни устма-уст қўйиб қурилганми? Йўқ, биз уларнинг бундай қурилмаганини биламиз.Қаердадир шундай қурувчи уста бор эканки, ҳайкални ясамасдан олдин у битганда қандай кўринишда бўлишини билар экан. У унинг суратини чизган. У режалаштирган, зарур материаллар тайёрлигига ишончи комил бўлган, кейин ҳар бири ўз вазифасини яхши бажаришлари учун минглаб одамларни бошқарган. Улар биргаликда ишлашаётган пайтда кўп муаммолар чиққанига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Баъзилари ишни ташлаб кетишган; баъзилари ўз вазифасини бажармаган. Бироқ бош уста пирамидалар битгунича тинчимаган.

Улкан тошлар билан бино қураётган минглаб одамларни бир тасаввур қилиб кўринг. Нимани режасиз қилиш мумкин? Довуд Худонинг халқининг бошлиқларидан бири бўлган. У Муқаддас Китобдаги кўп Забур саноларини ёзган. У 138-санода Худо унинг фикрларини ҳам, ҳаракатларини ҳам кўриб туришини айтган. Худо ҳатто у айтмасидан олдин нима демоқчилигини билган. Худо Довудни яратди. У уни онасининг қорнида шакллантирган. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top