MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, бугун одамлар ўтмишдагидан кўра кўпроқ Муқаддас Руҳнинг таъсирли ишлари ҳақида гапиришяпти. У оддий таъсир эмас, Шахс эканлигини улар билиб олдилар.

У янги ҳаёт ва кучни минглаб жамоатларга келтирди. Бугун миллионлаб инсонлар илк масиҳийлар «Муқаддас Руҳга тўлиш» деганларида нимани назарда тутишганларини билиб олдилар.

«Элликчилар» Хушхабар журналининг нозири Роберт Санниндам шундай ёзади: «Биз эҳтиром билан астойдил куйлаган мадҳияларнинг бири: «Мени Худога тўлдир» эди. Худога тўлишнинг ўзи нима?

Биз киши қўрқувга тўлиши ёки ғазаб ёки нафратга тўлишини биламиз. Бу демак, ушбу сифатларнинг ҳаммаси шиддат билан унда қутуриб устивор бўлади. Бу демак, ушбу улкан кучлар уни ҳаракатларга мажбур этади, улар ўша кишини назорат остига олган руҳни намоён этади ёки кўрсатади.

Бу ерда эса биз Элликчилар байрамининг ҳақиқий шуҳратига эгамиз. Худо ва Муқаддас Руҳ одамларнинг баданига ва ҳаётига шундай кирадики, улар Унинг мавжудлигини ҳис эта бошлайдилар.

Руҳ ҳар бир сифатга устивор бўлиб, ҳар қандай кучни назорат қилади ва бор қувватни У хоҳлаганидек ишлатади Раббим фавқулодда келади ва Ўзининг маъбадини тўлдиради!

Инсон мавжудоти Худонинг маъбади бўлади – бу ҳақда ўйланглар! Худо билан тўлишни лол қолдирадиган мўъжизасини биз яна ўрганишимиз мумкин. Бир улуғ кишидан кимдир унинг ютуқларининг сирини сўраганда, «Менинг дўстим бор» деб жавоб қилган.

У ҳар кимга тушунтирганки, ўша дўстнинг ёрдамисиз унинг ҳаётида узлуксиз қулаш бўлар эди. Унинг дўсти ёрдам қилган, унинг ёнида бўлиб, унга далда берган. Ўша дўсти уни севган, унга ишонган ва унинг ҳаётини арзигулик қилган.

Сиз шундай дўстга эгамисиз? У сизга зарурдир.Сиз қандай дўстга эга бўлишни хоҳлар эдингиз? У сизни севишини, сиз ва сизнинг муаммоларингиз ҳақида ғамхўрлик қилишини, сизнинг қувончларингизга ҳамроҳ бўлишини хоҳлармидингиз?

У сиз билан мутлақо самимий бўлишини, ҳатто сиз учун ёқмайдиган ҳақиқатни сизга ростини айтиб, сизга ёрдам қилиш ниятида камчиликларингизни меҳрибонлик билан кўрсатишини хоҳлайсизми?

Мабодо, дўстингиз ақллироқ, кучлироқ ва сиздан афзалроқ бўлишини хоҳларсиз. Унда сизга кундан-кунга ёрдам бериб, сизни у ўргатмоғи мумкин бўлар эди. У сизнинг саволларингизга жавоб берар эди. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top