MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, Азизлар, «Бизларга эса Худо буни Ўз Руҳи орқали ошкор қилди. Илоҳий Руҳ бутун нарсаларни, ҳатто Худонинг теранликларини текшириб кўради.

Худди шундай, Худонинг ўйларини Худонинг Руҳидан бошқа ҳеч ким тушуна олмайди. Бизлар эса дунёнинг руҳини олмадик, балки Худо бизга ато қилган бойликларни билиб олишимиз учун, Худодан чиққан Руҳни қабул қилдик»-деб ёзилган 1-Коринфликларга мактубининг 2 боби 10ва12 оятларида.

«Мен Раббимиз Исога бўлган эътиқодингиз ва бутун Худо азизларига бўлган муҳаббатингиз ҳақида эшитганимдан буён, доим сизларни ибодатларимда эслайман, тинмай Худога шукроналар айтаман.

Раббимиз Исо Масиҳнинг Худоси, улуғвор Падар, Ўзини таниб-билишингиз учун сизга ҳикмату ваҳий руҳини ато этсин. Унинг Ўзи сизларнинг кўнгил кўзларингизни ёруғ қилсин, токи У сизларни нақадар улуғ бир умидга чорлаганини билиб олинглар, Ўз азизларини қанчалик бой ва улуғвор бир меросга сазовор қилганини қадрланглар.

Биз имонлиларга таъсир ўтказаётган Худонинг ҳадсиз – поёнсиз куч-қудрати буюклигини ҳам билиб олинглар»-деб ёзилган Эфесликларга мактубининг 1боби 15 ва19 оятларида.

Муқаддас Руҳ, Унинг ўзи Масиҳ Руҳидир, бизни Исога У бизни қутқарганида яқинлаштирди. У бизга Исо нафақат кўп йиллар бурун яшаган Устоз, балки анча улуғворлигини очиб берган.

У бизга Исони Худонинг Ўғли деб тавсия этган ва Уни бизнинг шахсий Қутқарувчимиз, Раббимиз ва Шоҳимиз деб қабул қилишга ёрдам берди. У бизни Масиҳ билан қовуштириб, бизни Унинг баданини, Унинг жамоатининг аъзолари қилди.

Ушбу иттифоқ шундай воқеликки, Масиҳ Муқаддас Руҳ воситаси билан бизда яшамоқда. Муқаддас Руҳ Масиҳ издошлари билан Эллигинчи Кунга қадар ҳам бирга бўлган, аммо, У қандайдир бошқа тарзда келиб, уларни тўлдиришини Исо ваъда қилган.

Исо Ўзи уларни Муқаддас Руҳ билан тўлдиради. У уларни чўмдирганида Муқаддас Руҳ бошқаларга Масиҳ ҳақида шоҳидлик қилиш учун уларга қувват ва донолик берди.

Шундай тарзда ҳамма юқоридан туғилганлар Масиҳ Руҳига эга, лекин Исо Ўзи ҳақида улар муваффақиятлироқ гувоҳлик қилишлари учун уларни Муқаддас Руҳ билан чўмдиришни хоҳлайди. Азизлар каломда шундай мухим оят бор.

«Кимки Масиҳнинг Руҳига эга бўлмаса, У Масиҳники эмасдир» Римликларга мактубининг 8 ва 9 оятлари. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электорн почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top