2:56

Никох ва оила 06

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, Бундан ташқари фарзанд ота-она севгисидан тўлиқ маҳрум бўлади. Шундай қилиб, ўзингизнинг жисмоний, ақлий ва руҳий соғлигингиз ҳаққи ўзингизни тоза сақланг.

Ўзини бошқариш ҳиссиётини тарбиялаш – бу ривожланишнинг энг муҳим қисми. Бола ўзиникини қила олмаса, тепиши, қичқириши мумкин, лекин сиз бундай қилишга ўргатилмагансиз.

Ўзини тута билиш – бу бахтли никоҳнинг таркибидир. Худо амалда ҳар бир инсонга, ёш вақтида ўзининг ҳиссиётларини тута билишни ривожлантиришга имкон беради.

Унинг Сўзи вазмин, таълим беришга қобилиятли, адабли бўлишни маслаҳат беради. Одатда иблис ёшларни жинсий алоқа орқали васвасага солади. Ёш йигитлар жинсий алоқа хоҳишини кучли сезишади.

Ривожланаётган танада бу сезимлар табиий, лекин булар назорат остида бўлиши лозим. Ўз хоҳишларимни бошқаролмайман деманг. Худо сизга, сизни ҳайвондан ажратиб турадиган руҳни берди.

Ўз ҳиссиётларингизнинг қулига айланмаслигингиз лозим. Ўзингизни бошқаришга ёрдам бериш учун Худо сизга кўп нарса берди: Нима қилишни билишингиз учун – онг Сизга қўлланма бўлиши учун – Калом, Сизга гапириши учун виждон Нима қилишни танлашингиз учун эрк ва куч энг яхшиси, агарда илтимос қилсангиз Худонинг Ўзи сизларга ўз хоҳишларингизни жиловлашда ёрдам беради.

«Ёшлик эҳтиросларидан қоч. Соф қалбдан Раббимиз Исо исмини чақирган ҳамма одамлар билан бирга солиҳлик, имон, севги ва тинчлик пайидан бўлинглар» деб айтади 2-Тимўтийга мактубининг 2 боби 22 оятида.

Нотўғри нарсани қилиш хоҳиши бизнинг фикримиздан келиб чиқади. Бизни васвасага солувчи нарсани ўйлаганимиз сари ўша нарсани кучлироқ хоҳлаймиз. Шунинг учун фикримизни назорат қилишимиз керак.

«Лекин ҳар ким ўзининг эҳтиросига берилиб, алданиб васвасага дучор бўлади. Кейин эҳтирос ҳомиладор бўлиб гуноҳни туғади, гуноҳ эса етилиб, ўлимга сабаб бўлади» Кўпчилик фикримиз эшитган нарсаларимиздан келиб чиқади. Шунинг учун ифлос ҳодисаларни эшитманглар ва сизни ахлоқсиз ҳаётга тортадиган суҳбатларда иштирок этманглар:

«Сизнинг орангизда ҳеч қандай зиногарлик, ифлослик ёки тамагирлик ҳатто тилга олинмасин. Булар муқаддас кишиларга муносиб эмас» Шунингдек кўрганларимиз орқали ҳам васваса келади. Иблис Одам Ато билан Момо Ҳавони ман қилинган мевани ейиш учун васвасага солди.

У Момо Ҳавони ўша мевага қарашга, унинг яхши эканини ўйлашга ва уни татиб кўриб Одам Атога ҳам беришга ундади. Кейин эса улар итоатсизликлари учун Худодан жазо олди. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top