Ассалому алайкум азиз дўстлар ,Исонинг амри – жаҳон бўйлаб бориш эди. Унинг фаолият майдони кенг. Вақтни бўш ўтказишдан қочиш учун, биз руҳий бошқарувга муҳтожмиз.
Исо шогирдларини ишонтириб, Руҳ келиб уларни ҳар қандай ҳақиқат йўлига бошлашини айтган эди. Ҳамма ерда ҳам одамлар бошқарув остида бўлишни истайди.
Баъзи бировлар бошқаришни сўраб, ўлиб кетган наслига мурожаат қиладилар. Бошқалар эса юлдузлардан, кундан ёки ойдан бошқарув сўрайди. Лекин биз Худога хизмат қилишни хоҳлаганимизда, У бизни Ўзи бошқаради.
У бизни қаёққа етаклаётганининг аҳамияти йўқ, биз бунинг тўғри йўл эканини биламиз – чунки У Ўзи йўлдир. Худди самолёт ўчганидан бошлаб, то ерга қўнгунича бизни булутлар орасидан, қоронғиликлар ичидан олиб ўтганидек, У ҳам бизни керакли жойга ва керакли одамларга элтиб қўяди.
Филип саҳрода Худога чанқоқ ва оч бўлган одамнинг олдига, Руҳнинг бошқарувида олиб борилган эди. Ҳаворий Павлус Македониялик бир одамнинг ноласини эшитиб унга ёрдам бериши учун, уни Руҳ керакли жойга олиб борди.
1921 йили Худо, Худо Ассамблеясидан биринчи хушхабарчиларни ғарбий Африкага, Съерр Леон мамлакатига бошлаб борди. Ўша ердан улар франк тилида гапирувчи Гвинея томон силжидилар, Малия орқали Юқори Волтага, ғарбий Африканинг нақ юрагига кириб боришди.
Агарда хушхабарчиларни Муқаддас Руҳ бошқармаганида, ўзлари ўтган мамлакатларнинг хоҳлаган бир жойида қолиб кетган бўлар эди. Лекин Муқаддас Руҳнинг бошқаруви сабабли, Юқори Волтада кўпчилик Масиҳни шахсий Қутқарувчим деб қабул қилишди.
Ва айнан ўша янги масиҳийлар орқали Масиҳ ҳақидаги хушхабар барча қўшни мамлакатларга ҳам тарқади. Муқаддас Руҳдан сиз хушхабар айтганингизда сизни эшитадиган одамнинг олдига олиб боришини сўранг.
Мен ҳам Масиҳни таниб-билишим учун, Худо мен туғилишимдан олдин менинг юртимга хушхабар айтиш учун одамларни юборганидан хурсандман. Халқимизда шундай нақл бор: «Бўш қўл билан илонни ўлдира олмайсан».
Исо бизни дунёга бўш қўл билан юбормади. У бизни асбоблар билан таъминлади. Иш ҳажми жуда кенг ва биз буни ўз кучимиз билан қилолмаймиз. Бизни хушхабарчиликдан тўхтатадиган кимдир бор.
Бу иблис. У биринчи инсонни яъни, Одамни Худонинг иродасини бажаришдан тўхтатди. У Исроил халқини Худога тобе бўлишдан тўхтатди. У ҳатто Масиҳга Худонинг севгисини одамлар билан бўлишишига халақит бермоқчи бўлди.
Исо у билан жанг қилиб уни енгди. Шундай экан У биз билан хам охиригача бирга бўлади. Азизлар мавзумиз шу ерда ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.