2:44

Шогирд ва мураббий

MP3

“…Менга осмонда ҳам ерда ҳам бутун ҳокимият берилгандир. Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан чўмдириб, имонга киритинглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”. Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Мураббийлик одамларни Қутқарувчи билан таништиради, руҳий мукаммалликка олиб келади ва уларни қайта тикланиб, Масиҳга фойда келтиришни ўргатади.

Жамоатнинг хизмати ва унинг чўпонига топширилган хизмати ана шундай. Агар шогирдлик кейин келмасдан, туғма бўлса, унда мураббийлик — бу хушхабар етказишдир. Бундай ҳолатда жамоатга хизмат қилиш, бу жамоатнинг руҳий соғлиғини фидо қилиб хушхабар етказишдир. Жамоат хушхабар етказиши керак, кейингина, агар вақти бўлса, муқаддасларнинг руҳий ўсишлари ҳақида ўйласа бўлади. Лекин шогирдлар олдин туғилиб кейин шоигрд бўлишади. Улар Муқаддас Руҳ орқали туғилишади ва пайдо бўлиши билан шогирдликка керак бўлган аслаҳа-анжомлар олишади.

Кейин уларни ўқитиб, Исо Масиҳга бағишланишга олиб бориш керак. Мана шунинг учун Исонинг талаби хушхабар айтишдан кўра каттароқдир. Исо барча масиҳийларни Ўзининг руҳий мукаммал шогирд ҳақидаги қоидасига мослаштиришни буюрган.

Исо жамоатга “шогирдлар тарбиялашни” топшириб, унга қайта тикланадиган шогирдларни яратишни зиммасига юклаган. Исо ана шу “маҳсулот”нинг сифати ҳақида айтган. Сифатли “маҳсулот” — бу бутун жаҳонга хушхабар етказишнинг асосий факторидир. Мураббийлик кўпайтиришни ҳаракатга келтиради. Стратегия ва жараён каби, кўпайтириш — бу бутун жаҳонга хушхабар етказишнинг асосий фактори. Мураббийлик бу фақат “маҳсулот” эмас, бу хушхабар усулидир. Жамоатнинг Масиҳга бўлган содиқлиги уни мураббийликка қанчалик вақт ажратиши билан ўлчанади. Ҳозирги пайтда шогирд орттириш хизмати оғир аҳволда, чунки жамоат мураббийлик жараёнида тўхтаб қолган. Кўпинча жамоат одамларни Масиҳга келтириши билан уларни чўмдиради, лекин ўргатмайди ва насиҳатлар қилмайди. Ачинарли оқибати шундаки – янги шогирдларнинг йўқлиги ва кўпайиши. Худо ҳар бир масиҳийни руҳан қайта тикланишини истайди.

Масиҳ Ўзининг жамоатига, биринчидан, сифатли “маҳсулот” ишлаб чиқаришни, иккинчидан, бутун жаҳонга хушхабар етказишни рўёбга чиқиши учун шогирдларни тарбиялаш билан шуғулланишни топширди. Аммо қайта тикланишни ва кўпайишни фақат шогирдлар уддалай олишади, бошқача бўлиши мумкин эмас. Шу сабабдан, маҳаллий жамоатнинг бош хизмати шогирдларни ўстириш бўлиши керак. Чўпон қадриятлар устунлигида мураббийликни биринчи ўринга қўйиши керак

Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top