2:42

Калом ва шогирд

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Ҳар қандай имонли Масиҳнинг қуйидаги таклифига жавоб беришга мажбур: “… Менинг кетимдан юринглар, Мен сизларни инсон овчилари қиламан” (Мк. 1:17). Хўш, сиз Унинг кетидан эргашишга тайёрмисиз? Кўплар масиҳий бўлиб, ўз ҳатти-ҳаракатларини руҳий автопилотга топширгандек ҳис этишади. Масиҳийнинг ўсиш жараёни — бу автоматик эмас, бу ғайритабиий ҳол. Энг муҳим фарқ имонли инсоннинг Масиҳ ортидан боришга ҳар кунги қароридир. Шартли боғловчи агардан бошлаб, Исо жуда аниқ қилиб муносабатларни ушлаб туришга шогирдларнинг ўзларини зиммасига қўйиб беради.

Масиҳнинг сўзларига тўғри муносабат билдиришчи? Шогирд тўхтамасдан Инжилга таянади. Эсингиздан бўлса, Исо: “…Агар Менинг каломимга риоя қилсангизлар, ҳақиқий шогирдларим бўласизлар” деган эди (Юҳ. 8:31).

Исо Ўзининг каломий топшириқларини назарда тутгани аниқ. Лекин Ўзининг таълимотида У Эски Аҳдга таянгани аён. Инжилнинг тўлиқ қонуни Худованд Каломи билан иззат қилинади; демак, шогирд ҳам Эски Аҳд, ҳам Янги Аҳдни — бутун Муқаддас Китобни шубҳасизлигига ишончи комил. Шогирд Масиҳ Каломига ўзининг тўғри муносабатини фақат бир усул билан кўрсата олади – Унга ўз содиқлигини кўрсатиб. Каломга бўлган содиқликни шогирд Инжилни ўрганиш асосида қандай ҳаракат қилганида кўринади. Амалий жиҳатда бу бир неча текисликда билинади.

Шогирд ақл-идрокни янгилаб янгича яшаши учун, ўз ҳаётини Инжил асосида қуриши учун, васвасаларга дуч келганда уларни осонлик билан енгиб, ҳар қандай фикрни Масиҳга бўйсундира олиши учун ва шунингдек, Хушхабарни тушунишга ҳаракат қилувчилар орасида ўз имони учун мустаҳкам туриши учун Муқаддас Китобни ўрганиши керак.

Ҳар қайси шогирд сохта таълимотни ажрата билиши учун, у нимага ишонганини етарли даражада яхши тушуниши керак. Одамлар бераётган асосий саволларга жавоб бера олиши керак: Инжилда ҳаммаси ҳақиқат эканлигини қаердан биласан? “Нима учун Худо азобларга ва ёвузликка йўл қўяди?” “Нима учун сен Исо – Худога ягона йўл эканлигига ишонасан?” Шогирд ана шундай саволларга жавоб бериши учун Инжилни яхши ўрганиб чиқиши керак.

Ўрганиш, кураш ва ҳимояга тайёр бўлиш – мана шу учта амалий малакаларда Инжилга нисбатан бўлган содиқлик кўринади. Шогирд ўзининг ақлини янгиланиши билан ўзгаради. Худонинг Каломи унинг ақлини янгилайди ва янги ҳаёт тарзига олиб келади. Худо шогирдга Калом орқали гапиради. Мана шунинг ўзи Масиҳ билан алоқада бўлишнинг биринчи ва энг муҳим натижасидир.

Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top