Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Шогирдлик, чўпон фаолияти билан боғлиқ. Қадимда чўпонлик ҳаётнинг ҳамма жиҳатларини ўз ичига олган. Бу халқни муҳтожликларини қондириш йўли билан олиб бориш деганидир. Мусо, Довуд ва бошқалар чўпон бўлишган ва шу билан биргаликда, улар халқнинг қудратли доҳийлари бўлганлар.
Эски Аҳддаги Эзра ва Нахимиё ҳолатларини кўриб чиқайлик — бу Эски Аҳд хизмат вазифаларининг нотўғри изоҳланишининг мисолидир. Эзра руҳий доҳий, Нахимиё эса фуқаролар доҳийси, деган фикр кенг тарқалган. Эзра — бу чўпон, Нахимиё – доҳий. Шунга қарамай икковининг хизмат вазифалари ҳақиқатдан ажралиб турган, Нахимиёни ҳам чўпон, деб ҳисобламаса бўлмайди. У тўлиқ Эски Аҳд давридаги чўпонни тасвирланишига тўғри келади. У одамларни ўз изидан етаклаган; улар ҳақида ғамхўрлик қилган; топшириқни бажариб, халқнинг муҳтожликларини қондириб, руҳий тикланишни ҳақиқатга айлантирди. Ундан ташқари, Нахимиёни машҳур чўпон, деб атаса бўлади.
Эски Аҳд анъанаси чўпонни “Халқ доҳийси”, деб белгилашади. Бундай тушунча ҳаётнинг ҳамма томонини қамраб олади: савдо-сотиқни, маорифни, ташқи муносабатларни, керакли маънавий муҳитни тузиш ва имонда насиҳатлар. Бизга қараганда қадимдагилар бу сўзни ҳар томонлама ва кенг маънода тушунишган.
Янги Аҳд, чўпон фаолиятининг катта, кенг тушунчасини тасдиқлайди. Бу сўзнинг яна икки синоними бор. Масалан, Павлуснинг эфеслик жамоат етакчилари билан хайрлашганини олсак. Ҳаворийнинг жамоат бошқарувчиларига қилган охирги хайрлашуви қуйидаги фикрни намойиш этади: “Ўзингизни ва Муқаддас Руҳ сизларни назоратчи қилиб тайинлаган барча жамоатни кўз-қулоқ бўлиб эҳтиётланглар. Сизлар чўпонлик қилаётган ушбу сурувни Раббимиз Исо Ўз қони эвазига сотиб олган” (Ҳав. 20:28).
Павлус, бу оятларда чўпонларга буйруқ беряпти десак ҳам бўлади. Улар жамоатни сақлаши ва боқишлари керак. Уларнинг унвони – жамоат етакчилари, уларнинг вазифалари – назорат ва чўпонлик. Павлус биринчи жамоатларни қандай қилиб ташкил қилганига эътибор беринг. Назорат ва чўпонлик ғамхўрликни у жамоат етакчиси, деб аталмиш – жамоатнинг бошқарувчи ва омилкор қисмига топширган (Ҳав. 14:23).
Кейинчалик ҳам шундай бўлган, чунки кечроқ тузилган жамоатлар, масалан, Эфесда ҳам жамоат етакчиларга эга бўлган. Жамоат хизматчилари қабул қилган аниқ маънога эга бўлган сиёсий қарорларга қарамай, маҳаллий жамоат бошқаруви учун бир киши эмас, жамоатнинг қандайдир бир қисми жавоб берган.
Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.