“Масиҳ биз учун жисман азоб чекиб, ўлди. Сизлар бундан ўрнак олинглар. Чунки жисман азоб чеккан киши бошқа гуноҳ қилишни бас қилади. Энди бу баданда яшаш учун қолган вақтингизни бошқа одамлардай нафсингизни ўйлаб эмас, балки Худонинг иродасини ўйлаб ўтказинглар. Сизлар ўтмишда мажусийларга ёқиб яшаганлигингиз энди етар. Ўша вақтларда фисқ-фужур, шаҳватпарастлик, сархушлик, айш-ишратлар, кайф-сафолар ҳамда бутпарастлик разолати билан кун кечиргансизлар. Энди эса улар каби юрмаяпсизлар, уларнинг шалоқликлари селига ўзларингизни ташламаяпсизлар. Мажусийлар бундан ҳайрон бўлиб, сизларни ёмонламоқдалар. Улар тиригу ўликларни ҳукм этишга тайёр бўлган. Худога ҳисоб берадилар. Ўликларга келсак, улар ҳамма одамзод қатори ўлиб, баданлари жазоланди. Аммо уларнинг руҳи Худога мувофиқ яшасин деб, Инжил Хушхабарини ўликларга ҳам етказилди. Энди борлиқ мавжудот охирлаб қолди. Шунинг учун ақл билан иш тутинглар, ибодат қилиш учун ҳушёр бўлинглар. Аввало бир-бирингизни ихлос билан севинглар. Чунки севги кўп гуноҳларни ювади…” (1 Бутрус 4:1-8)
Ассалому алайкум. Қувғинлар мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Худо Ўз халқини Ўзи учун ажратиб олади. “Ажратиб олинганлар” сўзлари шундай хислатни намоён қиладики, биз Масиҳ каби бу дунёда мавжудмиз, лекин биз бу дунёдан эмасмиз. «Филиппидан келган масиҳий Освальдо Магдаган, Саудия Арабистонининг Эр-Риёд шаҳрида ишчи бўлиб хизмат қиларди. Шу билан бирга яширин уй жамоатида қавмбошилик хизматини ўтарди. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, 1400 йил мобайнида Саудия Арабистонида расмий тан олинган бирорта ҳам масиҳий жамоати йўқ эди! 1992 йилнинг охирида Освальдо ва унинг ёрдамчисини Саудия Арабистонининг давлат полицияси томонидан облава пайтида ҳибсга олинишди. Улар жамоат йиғилишини ўтказишаётганда қўлга тушишди.
Освальдони уч ярим соат ҳам жисмоний, ҳам ахлоқий қийноқ азобига солишди.
Унинг юзларига шапалоқ қўйишди, мушт билан уришди, булар кам қилгандек бошига роса тепишди. Сўнгра узун қамчи билан елкаларини ва қўлларини савалашди. Освальдонинг ёзишича, бутун бадани қонталаш бўлган ва лат еган жойлари кўм-кўк бўлиб кўкариб кетган. Камерага қайтгач, Освальдо беш соат мобайнида ибодат қилди ва Исо Масиҳнинг азоб-уқубатларида Худо унга ҳам иштирок этишга имкон яратгани учун Раббийга шукроналар айтди.
“Тўсатдан ҳаммаёқ нурга таралди. Камерани Худонинг улуғворлиги тўлдирди. Худо мен билан бирга эди. У менинг тепамга энгашди, юзларимни силаб деди: “Ўғлим, Мен ҳаммасини кўрдим. Шунинг учун ҳам Мен шу ердаман. Тинчлангин, Мен ҳеч қачон сени ташлаб қўймайман”. Икки соатдан кейин Освальдо уйғонди. Унинг руҳи тетик, ўзини яхши ҳис қилди. Баданида бирорта калтак ўрнини кўрмади ва ниҳоятда ҳайратда қолди. Танасида на бир жароҳат, на бир чандиқ, на бир қонталашнинг ўрни бор эди!»
Раббим сизни Ўз паноҳида асрасин. Омон бўлинг.