MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугун сизлар билан тиллар ҳақида гаплашамиз. Ҳаёлингизга дарҳол Бобил минораси ва тилларнинг чатишуви ҳақидаги воқеа келган бўлса ажаб эмас. Шундай, аммо бугун бироз бошқача тиллар ҳақида гаплашамиз. Худонинг тилларимизни билиши ҳақида. Машҳур Масиҳий ёзувчи, чўпон Макс Лукадо ўзининг болалигидаги хотираларини эслаб шундай дейди, «Карл амаким ҳаммамизга ўхшаган эмасди. У болалигида қизамиқ касаллиги билан ҳасталанган ва кар соқов бўлиб қолган. У деярли олтмиш йилдан кўпроқ вақтини совуқ сукунатда ўтказган. Унинг тилида гапирадиганлар озчиликни ташкил қилар эди. Улардан бири менинг отам эди. Ака сифатида у укасига ёрдам беришни ҳохлаган бўлса керак. Уларнинг оталари вафот этганидан кейин отам ўз отасининг ўрнини босиши кераклигини ҳис қилган бўлса керак. Сабаби қандай бўлганидан қатъий назар, отам имо-ишора тилини ўрганди.

Narrator 2 Карл амакимнинг юзига табассум югуриши учун отам унинг хонасига киришининг ўзи етарли эди. Иккалови бурчакка ўтириб олиб, ўз тилларида суҳбатлашар эдилар. Улар биргаликда жуда яхши вақт ўтказишарди. Отам унинг тилини ўрганган эди. Сизнинг отангиз ҳам сизнинг тилингизни ўрганган. Худо гапира олмайдиган тилнинг ўзи йўқ. Бу эса қизиқ саволга олиб келади: Худо сизга қайси тилда гапиради? Мен шева ёки лаҳжани эмас, кундалик ҳаётингизда сиз фойдаланадиган тилни назарда тутяпман. Биласизми, Худо чиндан ҳам гапиради. У бизга биз тушунадиган ҳар қандай тилда гапиради. Баъзан У бизга “фаровонлик тилида” гапиради. Ўзингизга тўқмисиз? Чиқимларингиз тўланганми? Чўнтагингизда пулингиз борми? У сизга айтмоқчи бўлганларини эшитмай қолмаслик учун ўзингизда бори билан мағрурланманг. Эҳтимол, сиз бошқаларга бера олишингиз учун сизда шунча кўпдир?

Narrator 1 Калом шундай дейди, “Худо сизларнинг ҳаётингизни ҳар жиҳатдан иноятга тўлдириб-тоштиришга қодирдир. Шунда ҳар доим, ҳар жиҳатдан, ҳамма эҳтиёжингиз қондирилади ва сизлар янада кўпроқ ҳар хил ҳайрли ишлар қиласизлар” (2Коринфликлар 9:8). Худо “фаровонлик тилида” гапиряптими? Ёки сиз “муҳтожликларнинг маҳаллий шевасини” эшитяпсизми? Биз албатта, У бизга фаровонлик тилида гапиришини истаймиз, лекин У ҳар доим ҳам бундай қилмайди. У бизга гапираётган тил билан бизга, «Мен сенинг ҳаётингда борман. Сен учун ғамҳўрлик қиламан”, деб айтаётганга ўхшайди.

“Муҳтожлик тили” ҳақида эшитганмисиз? “Қайғу тили” ҳақида-чи? Нима ҳам дердик, биз бундай атамалардан қочамиз. Бироқ, Худо касалхона коридорлари ҳамда краватлари орқали аниқ гапиришини ҳаммамиз яхши биламиз. “У менга ором беради” (Забур 22:2) деганда, Довуд нимани назарда тутганини биламиз.

Narrator 2 Худо ҳамма тилларда гапиради – ҳатто сиз гаплашадиган тилда ҳам. Ахир У: “Сизларга Мен йўл кўрсатаман, юрадиган йўлларингизни кўрсатаман” (Забур 31:8), демаганми? “Худонинг оғзидан чиққан ўгитларга қулоқ тут” (Аюб 22:22), деб айтилмаганми? Худо сизга қайси тилда гапиради? У гапирганидан хурсанд эмасмисиз? У сизга гапираётган экан, демак У сизга бефарқ эмаслигидан миннатдор эмасмисиз? “Эгамиз Ундан қўрқадиганларга Ўз ниятларини ишониб билдиради” (Забур 24:14) деб айтилган сўзларни билиш ёқимли эмасми? “Осмон Шоҳлигининг сирларини билиш… сизларга берилган” (Матто 13:11). Миннатдорчиликни билдирувчи битта сўз етарли, деб ўйлайсизми? Худога миннатдорчилик билдираётганингизда, Ундан сиз тушунадиган тилда У юборган қандайдир белгини ўтказиб юбормасликни сўранг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top