3:21

Калом — кундалик озуқа 2-қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қардон биродар. Ёдингизда бўлса ўтган сафар бир биродаримизнинг гувоҳлигини охиригача этиттиришга ваъда берган эдик. Бугун шу ваъдамизнинг устидан чиқамиз. “Мен Юҳанно китобини ўқишни бошладим. Биринчи бобнинг илк оятларидек оятларни ҳали ҳеч қаерда ўқимаган эдим. “Азалда Калом бор эди. Калом Худо билан бирга эди. Калом Худо эди. Азалда У Худо билан бирга эди. Бутун борлиқ Калом орқали яратилган, Усиз яратилган бирон нарса мавжуд эмас. Калом ҳаёт манбаи эди, Бу ҳаёт инсонларнинг Нури эди.” Китобни ўқишда давом этдим. Ўқиётганимда, аввал ҳис қилмаган ажиб бир улуғвор ва севгига тўла бир ҳисни туйдим. Кейинги ҳафталар давомида ўқишдан ташқари фақат Калом ўқиш билан банд бўлдим. Ҳамма саволларимга жавоб топдим. Умримда биринчи марта инсониятнинг тарихини яхши тушундим. Яратилишнинг умумий бир мавзуси: Исо Масиҳни, инсоният нажоткори Масиҳни яхши тушундим. Бир куни бошқа шаҳарда яшайдиган опам қўнғироқ қилди.

Narrator 2 У мени уйига чақирди, аммо Муқаддас Китобимни олиб кетолмасдим. Автобусда борганим учун, йўлда текширишлари мумкин эди. Опамникига бордим. У ҳомиладор ва устига устак касал бўлиб қолибди. У ерда бир ҳафта қолиб кетдим. Китобим ёнимда эмасди, аммо жуда ҳам уни ўқигим келарди. Жума куни кекса дўстимдан хат олдим. “Эгам Менинг чўпонимдир. Муҳтожлик кўрмасман. Ям–яшил яйловларда У менга ором беради, Сокин ирмоқлар бўйида У мени етаклайди. У менга қайта куч бахш этади. Ўзининг номи ҳақи–ҳурмати Мени тўғри сўқмоқлардан етаклайди. Эй Эгам! Ҳатто зулмат водийсида юрсам ҳам, Хавф–хатардан қўрқмайман, Ахир, Сен мен билан биргасан. Сенинг чўпон таёғинг, Хивичинг мени ҳимоя қилади. Душманларимнинг кўз ўнгида Мен учун дастурхон тузайсан. Бошимга мой суртиб, Сен мени ҳурмат билан кутиб оласан. Менинг косам ҳам тўлиб–тошган. Умрим бўйи фақат инояту шафқатинг изимдан юради, Эй Эгам, Сенинг уйинг то абад менинг масканим бўлади.”

Narrator 1 У менга бир оғиз ҳам ўз сўзини ёзмай, фақат Забур Китобидан бир бутун бобни ёзиб юборибди. Ўша кеча шу бобни қайта-қайта ўқиб чиқдим. Бу оятларга эга бўлганим учун хурсандчиликдан Худога кўз ёшларим билан шукрона айтдим. Мен вақтни ҳис қилмадим, қачон ухлаб қолганимни билмайман. Уйғонганимда эса, Шанба эмас Якшанба тонги эди. Опам ҳам поччам ҳам нега бунча узоқ ухлаганим ҳақида бир оғиз ҳеч нарса сўрамади. Мен ҳам улардан “Шунча узоқ ухладимми? Ухладимми ўзи ёки уйғоқ эдимми”, деб сўрашга ҳижолат бўлдим. Ўша кеча фақат Забур оятларини ўқиганимдан бошқаси ёдимда йўқ эди. Шунда мен ўлиб қайта тирилганимни ҳис қилдим. Коллежга қайтгач, дўстларимга ўзгарганимни ва энди бошқа одам эканимни айтдим. Уларга Худо ҳақида билганларимни айтиб беришга жуда ошиқардим, аммо уларнинг ҳеч бири Худонинг аслида қандай эканлигига умуман қизиқмас эдилар.

Narrator 2 Улар ўз ҳаётлари ва ишлари билан банд эди. Оиламдагилар эса менинг ўзгарганимни тан олгилари келмасди. Менимча, улар менинг имоним ёки ўз имонларидан бирини танлашларига тўғри келгани учун буни рад қилган бўлсалар керак. Одамларнинг тирик Худога бундай муносабатидан ҳафа бўлдим. Аммо кейин, одамларни мен ёки бошқа биров эмас, Худо ўзгартиришини тушундим. Шунда улар учун фақат Худога ибодат қилишим кераклигини англадим. Мендан талаб қилинадигани эса уларга сабр-тоқат қилиб, муҳаббат кўрсатиш эди холос. Шундай қилиб, Худонинг мени яратишдан мақсадини англаб етдим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top