3:29

Бой эмасман аммо марҳаматлиман

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугунги гувоҳлигимиз сизга ўз ҳаётингиздан баъзи нарсаларни эслатса ажаб эмас. Чунки буни ўқиганимда менда ҳам шунга ўхшаш воқеалар бўлганини эсладим. У гувоҳлигини шундай бошлайди, “Болалигимда, онам мактаб директори ёрдамчиси олдига бориб ялингани ёдимда. “Илтимос, фарзандимга яна бир марта қайта имтиҳон топширишга имкон беринг. У буни уддалайди. Имтиҳон тўловини эса эртага олиб келаман.” Гапираётганда онамнинг овози аянчли қалтираб эшитилди. Аммо мактаб директори ёрдамчиси онамни эшитишни ҳам истамасди. “То имтиҳон учун тўлов амалга оширилмагунча, болангиз имтиҳонга киритилмайди”, деди совуқ ва қатъий оҳангда. Бу пайтни ҳеч қачон унутмайман. Чунки ўшанда оилам имтиҳон пулини тўлашга қурби етмаган эди. Ўша пайтда ўзимни ҳақоратлангандек ҳис қилдим. Бу жамиятда пул ва бойлик асосий рол ўйнайди. Агар пулинг бўлмаса ҳеч нарсага эриша олмайсан.

Narrator 2 Шунинг учун қарор қилдим, “Катта бўлганимда қаттиқ ишлаб пул топаман ва бой бўламан. Тақдиримни ўзгартираман”. Мактабни тугатганимдан кейин касб-ҳунар ўргатадиган коллежга кирдим. Ўз мутахассисилигимни яхши ўрганиш учун қаттиқ ўқидим. Курсдошларим ўқишдан кейин дам олгани, маза қилгани кетганида ҳам мен машина қурилиши ва двигателларини яхшироқ ўрганиш учун ўқишда қолардим. Ётоқхонада ҳамма ухлагани ётганида мен ҳали ҳам ўқиётган бўлардим. Ўқишни тугатгач, пойтахтга ишга кетдим. У ерда тажрибамни оширишни мақсад қилдим. Таниш билишларим бўлмагани ва дипломим ҳам институтники эмас, коллежники бўлгани учун иш тополмадим. Сўнг бир машина устахонасига уста бўлиб ишга кирдим. Мен ўша ерда бир ёши катта устага ёрдам берардим. Ўша ерда машиналарни тузатиб пул топардим. Ҳар куни эрта тонгдан то кечгача, баъзан иш вақтимдан ҳам ортиқча ишлардим.

Narrator 1 Кейин уйландим ва уч фарзандли бўлдим. Фарзандларим мендек камбағал бўлишларини истамасдим, шунинг учун кунига ўн икки соат ишлардим. Ишдан кейин эса таксичилик қила бошладим. Мен имонли эдим, аммо Худонинг олдида ўзимни қарздор ҳисоблардим. Оилам бирор нимага муҳтожлигини кўрсам, яна ортиқча меҳнат қилардим. Жамоатга ҳам фақат вақтим бўлганидагина борардим. Бир неча йил қаттиқ ҳаракат қилганимдан кейин уй ва машина сотиб олдим. Жуда кўп ишлаганим учун ўзимга касаллик орттириб олдим. Тинимсиз қон босимим ошадиган бўлиб қолди. Шифокор дам олишим ва ортиқча ишламаслигимни айтди. Мен эса ишламасам, оилам яна муҳтожликда қолишини билардим. Шунинг учун ҳам касаллигимга чидаб таксичилик қилишда давом этдим. Бир куни жамоатимиз чўпони бизникига келди. У билан Худо ва Унинг режалари ҳақида гаплашдик. Унинг Худо ҳақида айтганлари менинг юрагимга тегди.

Narrator 2 “Худо дунёни ҳукм қиладиган вақт келди. У ҳукмини Ўз хонадонидан бошлайди”. Шундан сўнг жамоатга тез-тез бориб, Худони яқиндан билиб бошладим. Ўшанда шайтон мени пул билан боғлаб олиб, Худодан узоқлаштирганини ва ҳозир ҳам мени пул топиш йўлига ундаётганини тушундим. Ахир, бор имкониятимни ва топадиган пулимни Худога топширсам, Унинг Ўзи бошқаради-ку. Ўша онда бой бўлишни эмас, марҳаматли бўлиб, оилам ва Худо билан кўпроқ вақт ўтказишга қарор қилдим. Шунча йил фақат пул топиш ва кам-кўстсиз яшаш учун фақат пулнинг ортидан қувдим, аммо соғлиғимдан айрилдим. Худога ушкурки, вақтида мени Ўзи тўхтатиб қолди. Ҳозир бой эмасман, аммо марҳаматлиман. Худованд кундалик муҳтожликларимизни Ўзининг бойлиги билан қондиряпти. Ҳар куни ибодатларимга жавоб олганда Унинг марҳаматли қўлини кўраман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top