2:45

Мақсад билан яшаш 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, Ҳаёт мақсади жумласи фақатгина сиз вақингизни, ҳаётингизни ва пулингизни қандай сарфламоқчи эканлигингиз эмас, сиз нима қилмаслигингиз кераклигига ҳам ишорадир.

Сулаймон ҳикматларида шундай дейилади: “Фаҳм-фаросатли инсон доноликка қарайди, нодоннинг кўзи эса дунёнинг нариги четида.” Бу сизга “муваффақият”ни аниқлаштирувчи жумладир.

Бу сизга дунё айтгани эмас, сиз ишонганингиз муҳимлигини айтади. Бу қадриятларингизни аниқлаштиради. Павлус шундай деган эди: “Сизлар юқори қадриятни қадрламоғингиз лозим, токи Масиҳнинг келадиган кунида пок ва беайб бўлинглар.” Филиппиликларга мактуби 1 боб 10 оят.

Бу ролингизни аниқлаштирувчи жумладир. Сизда ҳаётингизнинг турли босқичларида турлича ролингиз бор, аммо мақсад ҳеч қачон ўзгармайди. Улар сизнинг энг катта ролингиздан ҳам буюкдир.

У сизнинг шаклингизни ифодаловчи жумладир. Бу Худо сизни ягона қилиб шакллантирганини акс эттиради. Ҳаёт мақсадингиз жумласини тузиб чиқиш учун вақт ажратинг.

Бир ўтиришда уни тузиб чиқишга ёки уни мукаммал қилиб тузишга ҳаракат қилманг; фикрларингиз келиши билан уларни ёзиб чиқинг. Жумлангизни тузиб чиқар экансиз, қуйидаги саволларни ўйлаб кўринг. Ҳаётимнинг маркази нима бўлади? Бу улуғлаш саволидир.

Ким учун яшамоқчисиз? Ҳаётингизни нима атрофида қурмоқчисиз? Сиз ҳаётингизни мансабингиз, оилангиз, спорт ёки қизиқишингиз, пул, хурсандчилик қилиш ёки бошқа ҳаракатларга қаратишингиз мумкин.

Булар яхши нарсалардир, аммо улар ҳаётингизнинг марказига тегишли эмас. Агар ҳаётингиз синишни бошласа, буларнинг бирортаси ҳам сақлаб қололмайди. Сизга мустаҳкам турадиган марказ керакдир.

Шоҳ Аса Яҳудо кишиларига “ҳаётлари марказида Худо бўлишини айтган эди” Тўғриси, ҳаётингизни маркази сизнинг худонгиздир. Қачонки ҳаётингизни Масиҳга бағишласангиз, У марказга кўчади, лекин сиз улуғлаш орқали Уни ўша ерда сақлашингиз керак.

Павлус шундай деган: “Масиҳни имон билан дилингизга жо қилинглар. Масиҳнинг севгиси қалбингизда илдиз отиб, маҳкам ўрнашсин.” Эфесликларга мактубининг 3 боби 17 ояти.

Худо ҳаётингизнинг марказида эканлигини қаердан биласиз? Агар Худо ҳаётингизнинг марказида бўлса, сиз Уни улуғлайсиз. Агар шундай бўлмаса, сиз ташвишланасиз. Ташвиш Худонинг четга чиқиб қолганига ишорадир. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top